21.08.2025 15:05
53

Яман Ҳусийлари Сурия ҳукуматини хиёнатда айблади

Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракати сиёсий бюроси чоршанба куни Парижда Сурия ташқи ишлар вазири Асад ал-Шайбоний ва босқинчи исроил делегацияси ўртасида ўтказилган учрашувни қаттиқ қоралади.

Гуруҳ баёнотида шундай дейилади: "Биз Сурияни бошқараётган қуролли гуруҳнинг Парижда сионистик душман билан тўғридан-тўғри учрашув ўтказганини кескин қоралаймиз".

Ҳусийларнинг қўшимча қилишича, музокаралар "сионист мавжудот" Ғазони эгаллаш бўйича янги ҳаракатни бошлаган, Ал-Ақсо масжидини таҳқирлашда давом этаётган бир пайтда ўтказилган.

Сурия раҳбарияти мана шундай пайтда сионист душманга ўзаро муносабатларни яхшилаш учун қўл чўзишда айбланган. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.