Ҳусийлар ҳаракати Қизил денгизда ўзларининг масофадан бошқарилувчи қайиғи билан Исроилга йўл олган Грециянинг Transworld Navigator савдо кемасига  ҳужуми тасвирларни намойиш этди.

Ҳужум  қаршилик ҳаракатининг 150 кг ўқ-дорилар билан жиҳозланган Toofan бошқарувчисиз камикадзе қайиғи орқали амалга оширилган. Исроилнинг таъкидлашича, бундай дронлар Яман ракеталарига қараганда бир неча баробар хавфлидир.

Қўшма Штатлар ва Ғарб томонидан Қизил денгизни ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар   натижа бермаяпти ва Ҳусийлар Исроилга йўл олган кемаларга ҳужум қилишда давом этмоқда.

Ишғолчи давлат тарафдорлари кўплаб йирик компаниялар энг қулай ва энг қисқа йўлдан сузиб ўтишдан бош тортганини айтиб, АҚШ ва Ғарбни денгиз хавфсизлигини таъминлашга қодир эмасликда айблаяпти.

Мавзуга алоқадор