Ҳусийлар Грецияга тегишли Tutor юк кемасини Қизил денгизда чўктириб юборди. Бу ҳақда Буюк Британия денгиз савдо идораси (UKMTO) маълум қилди.

Унга кўра, кема 12-июнь куни ракеталар ва портловчи моддалар ортилган қайиқ билан нишонга олинган. Эътиборлиси қайиқда ҳеч ким бўлмаган ва у масофадан бошқарилган.

"82 минг тоннагача юк ташишга қодир Tutor юк ташувчиси Россиянинг Усть-Луга портидан (Ленинград вилояти) Иорданияга йўл олган бўлиб, унга рус кўмири ортилган эди", – дейилади хабарда.

Айтилишича, кема ноябрь ойидан бери Ҳусийлар томонидан чўктирилган иккинчи юк кемаси ҳисобланади.

Маълумот учун, одатда Ҳусийлар Ғазода геноцидга учраётган фаластинликларга бирдамлик сифатида Қизил денгизда сузаётган Исроилга алоқадор кемаларга ҳужум қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусийларнинг Қизил денгизда Исроилга алоқадор кемаларга ҳужумлари ортидан инглиз Британия кемалари Африкани айланиб ўтишга мажбур бўлаётган сабабли Британияда чой танқислиги кузатилмоқда.

Мавзуга алоқадор