тожикистон
Тожикистонда “лайк” босганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон имзолаган қонун билан ижтимоий тармоқларда постларга “лайк” ва бошқа белгиларни қўйганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди. Тожикистон бош прокурори биринчи ўринбосари Умед Каримзода сўзларига кўра, ҳозир 1507 нафар фуқаро интернетдаги видеолар ва репортажларни ёқтиргани, шунингдек, "террористик ва экстремистик мазмундаги шарҳ ва фикрларни" ёзгани учун қамоқда сақланмоқда.
Давомини ўқиш...5714.05.2025 14:13Тожикистонда бу йил уруш қатнашчиларига қанча пул тўланади?
Тожикистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва ногиронларига 9 май арафасида 25 минг сомоний (тахминан 2,4 минг доллар) миқдорида бир марталик тўлов пули берилади. Маълумот учун, ҳозир Тожикистонда 17 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилмоқда. Бундан ташқари, республикада 121 нафар фронт орти меҳнаткашлари бор.
Давомини ўқиш...8406.05.2025 06:38Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон муҳим келишувга эришмоқда
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон етакчилари уч давлат чегарасини аниқлаш бўйича муҳим шартномани имзолашга келишиб олди. 31-март куни Хўжандда имзоланадиган бу ҳужжат йиллар давом этган баҳсларга барҳам бериб, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши айтилмоқда
Давомини ўқиш...34313.03.2025 16:07Тожикистон муфтийсига ҳужум қилган талаба 26 йилга қамалди
Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзодага ҳужум қилган шахс бўйича якуний ҳукм эълон қилинди. 2024 йил сентябрь ойида содир бўлган ҳодиса учун 24 ёшли талаба Муҳаммадрофе Иззатуллазода 26 йилга озодликдан маҳрум этилди. У терроризм ва қотилликка суиқасд қилишда айбдор деб топилди.
Давомини ўқиш...34014.02.2025 07:35Тожикистонда маҳкумлар қўзғолон кўтарди
Тожикистонда Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли 3/2-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида маҳкумлар қўриқчиларга ҳужум қилди. Расмий маълумотларга кўра, 9 нафар маҳкум қўлбола қуроллар билан муассаса ходимларига ҳужум қилган. Натижада, уч нафар қўриқчи оғир жароҳатланган.
Давомини ўқиш...30004.02.2025 11:52Тожикистон шимолида кондаги ўпирилиш оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятининг Айний туманида жойлашган Фон-Ягноб кўмир конида ўпирилиш оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Ҳодисага хавфсизлик қоидаларининг бузилиши ёки ҳудуддаги тоғ жинсларининг беқарорлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Давомини ўқиш...24421.01.2025 12:30Тожикистон ва Покистонда хитойликларнинг ўлдирилиши нимага олиб келиши мумкин?
Сўнгги пайтларда Хитой миллардлаб доллар сармоя киритаётган Покистон ва Тожикистонда хитойликларга тез-тез ҳужумлар уюштирилмоқда. Мутахассислар бу каби ҳолатлар Хитойнинг кейинги сармояларни киритишига тўсқинлик қилиши мумкинлигини айтмоқда. Айрим кузатувчилар эса аксинча, Хитой ўз фуқароларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий аралашувни кучайтириши мумкин.
Давомини ўқиш...52326.11.2024 09:28Тожикистон Counter Strike ва GTA сингари ўйинларни тақиқлади
Тожикистонда “ахлоқий ва маданий меъёрларига тўғри келмагани сабабли” машҳур Grand Theft Auto (GTA) ва Counter-Strike ўйинлари тақиқланди. Чекловлар компьютер клублари ва ўйин марказларига тегишли бўлиб, қарор ижросини таъминлаш мақсадида республика бўйлаб рейдлар ўтказилади.
Давомини ўқиш...79301.11.2024 08:29Тожикистон ўз фуқаролари ҳуқуқлари поймол этилаётгани юзасидан Россияга талабнома юборди
Тожикистон инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Умид Бобозода россиялик ҳамкасби Татьяна Москальковага Россияда меҳнат қилаётган муҳожирларнинг ҳуқуқлари поймол этилаётгани юзасидан хавотир билдирилган талабнома юборди. У Россияда муҳожирларга қарши рейдларда мамлакати фуқароларига нисбатан қўполлик, калтаклаш, ҳақорат каби тақиқланган усуллар қўлланилаётганига норозилик билдирди.
Давомини ўқиш...75116.10.2024 11:44Тожикистон бош муфтийсига пичоқли ҳужум уюштирилди
Тожикистон бош муфтийси Саидмукаррам Абдуқодирзодага пойтахт Душанбедаги марказий масжид яқинида содир этилган пичоқли ҳужум уюштирилди. Ҳужум қилган шахс ушланган, енгил тан жароҳатини олган бош муфтий тиббий кўрикдан сўнг уйига жўнатилган.
Давомини ўқиш...87612.09.2024 15:05
...