14.02.2025 07:35

Тожикистон муфтийсига ҳужум қилган талаба 26 йилга қамалди

Тожикистон Олий суди мамлакат Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзодага ҳужум қилган шахс бўйича якуний ҳукмни тасдиқлади.

2024 йил сентябрь ойида содир бўлган ҳодиса учун 24 ёшли талаба Муҳаммадрофе Иззатулозода 26 йилга озодликдан маҳрум этилди. У терроризм ва қотилликка суиқасд қилишда айбдор деб топилди.

Бошқа икки айбланувчи – Маҳмуджон Шодихонов 13 йил, Қиёмиддин Файзуллоев эса 2 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Файзуллоев ҳодиса ҳақида ҳокимиятга хабар бермагани учун жавобгарликка тортилди.

Ҳужум 2024 йил 11 сентябрда Душанбедаги бош масжид яқинида шом намозидан кейин содир бўлган. Пичоқланган муфтий жароҳати оғир бўлмагани учун тиббий кўрикдан сўнг уйига жўнатилган.

Кейинчалик Абдулқодирзода ҳужум экстремистик гуруҳ аъзоси томонидан содир этилганини маълум қилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.