06.05.2025 06:38
33

Тожикистонда бу йил уруш қатнашчиларига қанча пул тўланади?

Тожикистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва ногиронларига 9 май арафасида 25 минг сомоний (тахминан 2,4 минг доллар) миқдорида бир марталик тўлов пули берилади. Бу ҳақда Миллий кенгаш спикери, Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Имомали маълум қилди. 

Рустам Имомали томонидан қабул қилинган қарорда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 25 минг сомоний ажратилиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, ҳозир Тожикистонда 17 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилмоқда. Бундан ташқари, республикада 121 нафар фронт орти меҳнаткашлари бор.

Маълумот учун, уруш йилларида Тожикистондан Қизил армияга 300 мингдан ортиқ киши чақирилган, республиканинг 90 мингдан ортиқ аҳолиси фронтдан қайтмаган. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.