03.10.2025 09:36
67
Тожикистонда "ажралиш нархи" икки бараварга ошди
Тожикистон президенти никоҳни бекор қилиш бўйича давлат божи оширилишини назарда тутувчи ҳужжатни имзолади. Қонун расмий эълон қилингач кучга киради.
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган янги ўзгартиришларга кўра:
Эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича - 75 сомонийдан 150 сомонийгача (97 мингдан 195 минг сўмгача);
Қўшма ариза бўйича - 375 сомонийдан 750 сомонийгача (487 мингдан 974 минг сўмгача);
Суд қарори асосида - 525 сомонийдан 1050 сомонийгача (682 мингдан 1 миллион 364 минг сўмгача) божлар оширилади.
Мамлакат парламенти илгари бундай чораларни ажримлар сонини камайтириш мақсади билан изоҳлаганди.
Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида 4117 та ажрим қайд этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 291 тага кам. Шунга қарамай, ҳукумат вакиллари вазиятни ташвишли деб баҳоламоқда.