14.05.2025 14:13
63
Тожикистонда “лайк” босганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди
Бугун, 14-май куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон имзолаган қонун билан ижтимоий тармоқларда постларга “лайк” ва бошқа белгиларни қўйганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди.
Аввалроқ, Имомали Раҳмон фуқаролар интернетдаги материалларни ёқтиргани учун қамалаётганидан хавотир билдирган эди.
Маълумот учун, шу пайтгача Тожикистон фуқаролари интернетда чоп этилган тақиқланган материалларга "лайк" босганлик ёки улашганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Тожикистон бош прокурори биринчи ўринбосари Умед Каримзода сўзларига кўра, ҳозир 1507 нафар фуқаро интернетдаги видеолар ва репортажларни ёқтиргани, шунингдек, "террористик ва экстремистик мазмундаги шарҳ ва фикрларни" ёзгани учун қамоқда сақланмоқда.