04.02.2025 11:52

Тожикистонда маҳкумлар қўзғолон кўтарди

Тожикистон Адлия вазирлиги Жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармасига қарашли 3/2-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида маҳкумлар қўриқчиларга ҳужум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, 9 нафар маҳкум қўлбола қуроллар билан муассаса ходимларига ҳужум қилган. Ҳужум натижасида уч нафар қўриқчи оғир жароҳатланган.

Тартибни тиклаш мақсадида қўриқчилар ўқотар қурол ишлатишга мажбур бўлган. Натижада уч нафар маҳкум зарарсизлантирилган, қолганлари эса қўлга олинган.

Тожикистон миллий ахборот агентлиги “Ховар”нинг хабар беришича, маҳкумлар муассаса маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаган ва қочишга уринган. Ҳужумчилар ўткир темир пичоқлар ва қўлбола қуроллардан фойдаланган.

Қўриқчилар қонун ва хизмат кўрсатмаларига мувофиқ ҳаракат қилиб, вазиятни назорат остига олган. Жароҳатланган ходимларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

Муассаса ҳозирда одатий тартибда ишлашда давом этмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.