толибон
Толибон: Зеленскийнинг аҳволи АҚШ иттифоқчиларига сабоқ бўлиши керак
Афғонистонлик собиқ дипломат мулла Абдуссалом Заифнинг таъкидлашича, Зеленский Европа ва Америка манфаатлари учун ўз мамлакатини қурбон қилган ва халқини иккиюзламачиларнинг қўлига қаратиб қўйди.
Давомини ўқиш...29105.03.2025 15:44Таҳлил: Покистон ва Афғонистон ўртасидаги зиддиятнинг сабаби нимада?
Покистон дунёнинг икки қудратли империяси – СССР ва АҚШни мағлубиятга учратган Толибонни доим қўллаб-қувватлаб келган, толибларга бошпана ва таянч вазифасини ўтаб келган. Бироқ Толибон Афғонистонда ҳокимият тепасига келганидан кейин уларнинг дўстлигига путур етди. Бунга фақат бугунги воқелик сабабми ёки...
Давомини ўқиш...53201.02.2025 08:00АҚШ ва Афғонистон ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди
“Толибон” 20 йил муқаддам Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида ўғирлаб кетилган ва Калифорнияда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Хон Муҳаммад америкалик асирлар эвазига озодликка чиққанини маълум қилди. Ҳаракат унинг озод қилинишида ёрдам бергани учун Қатарга миннатдорчилик билдирди.
Давомини ўқиш...47621.01.2025 14:00Афғонистонда деразаларни қўшни уйдаги аёллар кўринадиган қилиб ўрнатиш тақиқланди
Афғонистонда уйларнинг деразаларини қўшнининг уйидаги аёллар кўринадигпн қилиб қуриш тақиқланди. Агарда уй аллақачон шундай кўринишда қурилган бўлса, уй олдига девор ўрнатиш ёки бошқа йўл билан "қўшнига зарар етказилишининг олдини олиш" чоралари кўрилиши лозим.
Давомини ўқиш...48030.12.2024 18:04"Толибон" БМТнинг иқлим бўйича саммити учун Бокуга учиб кетди
Озарбайжон "Толибон" вакилларини БМТнинг иқлим бўйича COP29 халқаро анжуманига кузатувчи сифатида таклиф қилди. Афғонларга “мунозараларда қатнашиш ва икки томонлама учрашувлар ўтказишга” рухсат берилган.
Давомини ўқиш...37911.11.2024 15:04Яна бир давлатда "Толибон" элчихонаси иш бошлади
Афғонистоннинг Уммондаги элчихонаси қайтадан ўз фаолиятини бошлади. Қайд этилишича, элчихона фаолияти "Толибон" тайинлаган дипломатлар томонидан юритилмоқда. Ҳозирда дунёнинг 39 та давлатида афғон дипломатик ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда.
Давомини ўқиш...109918.09.2024 15:00Марказий Осиёда Толибон: "Террорчи"дан "савдо ҳамкори"га
Қирғизистон Қозоғистон ортидан Толибонни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарди. Минтақадаги кўплаб давлатлар Кобул билан кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга киришди. Бу давлатларнинг Толибон билан муносабатларни яхшилашга интилишининг сабаби нимада?
Давомини ўқиш...103211.09.2024 10:56Қайси мамлакатлар Толибон элчиларини тан олди?
АҚШ бошчилигидаги глобал кучлар Афғонистонга бостириб кирганидан сўнг 20 йил ўтиб, 2021 йил августида мамлакатни тарк этди. Ҳокимият Толибон қўлига ўтди. Орадан уч йил ўтиб, Толибон аста-секинлик билан халқаро миқёсда тан олинмоқда. Экспертлар БАА Толибон томонидан тайинланган элчи, Қозоғистон эса ишончли вакилдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олгани Афғонистон учун янги сиёсий ва иқтисодий истиқболлар очишини таъкидламоқда.
Давомини ўқиш...125724.08.2024 09:46Афғонистон ҳукумати БМТ махсус маърузачисининг мамлакатга киришини тақиқлади
Афғонистон ҳукумати БМТнинг Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Ричард Беннетнинг мамлакатга киришини тақиқлади. Толибон мутасаддиларининг фикрича, Беннет “ишончли одам эмас” ва Афғонистонда ташвиқот олиб бориш учун тайинланган.
Давомини ўқиш...78121.08.2024 12:33Ўзбекистон ҳукумати Толибон раҳбарияти билан музокаралар ўтказди
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Ислом Амирлигига ташриф буюриб, Толибон раҳбарияти билан кўп томонлама музокаралар ўтказди. Учрашувларда ўзаро савдо айланмасини 2024 йилда 1 млрд долларга, яқин истиқболда эса 3 млрд долларга етказиш, Афғонистонда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш, афғон тадбиркорларининг Ўзбекистонда фаол ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Давомини ўқиш...95919.08.2024 08:03