06.10.2025 17:32
32

Америка “Боғи ором”ни фақат тушида кўради – “Толибон”

Афғонистон ҳукумати Америка Қўшма Штатларига Боғи ором (Баграм) ҳарбий ҳаво базасини — натижа қандай бўлишидан қатъи назар — ҳеч қачон топширмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Толибон” сўзчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳид Sky News телеканалига берган эксклюзив интервьюсида айтиб ўтди.


“Афғон халқи ҳеч қандай шароитда ўз заминини бошқалар қўлига бермайди. Биз учун озодлик — шон ва шараф масаласи. Агар танлашга тўғри келса, бошқа давлатларга қарам бўлиб яшашдан кўра, шаън билан ўлишни афзал кўрамиз”, деган Мужоҳид.

Унинг сўзларига кўра, Кобул ва Вашингтон ўртасида икки мамлакат элчихоналарини қайта очиш масаласида музокаралар бўлиб ўтган.

“Биз бу масала бўйича гаплашдик: Кобул ҳамда Вашингтонда элчихоналар фаолиятининг қайта очилишини хоҳлаймиз” деб қўшимча қилган Толибон вакили.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.