11.11.2024 15:04
114

"Толибон" БМТнинг иқлим бўйича саммити учун Бокуга учиб кетди

Афғонистоннинг “Толибон” ҳаракати делегацияси Бокуда бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида (CОP29) иштирок этади.

Озарбайжон афғон расмийларини кузатувчи сифатида таклиф қилган бўлиб, уларга “мунозараларда қатнашиш ва икки томонлама учрашувлар ўтказишга” рухсат берди, дея маълум қилди Reuters агентлигига дипломатик манба. 

Афғонистоннинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш миллий агентлиги агентлик раҳбари Маулви Матиул Ҳақ Холис бошчилигидаги техник делегация Озарбайжонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берди.

“CОP29да биз иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муаммолари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга, шунингдек, афғонларнинг овозини халқаро ҳамжамиятга етказишга ҳаракат қиламиз”, – деди Холис.

Афғонистон делегациясининг халқаро иқлим анжуманидаги иштирокини Афғонистон учун яхши имконият сифатида қайд этиб, тадбирдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишларини таъкидлади.

Маълумот учун, жорий ҳафтада Бокуда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (CОP29) иштирокчилари конференциясининг 29-сессияси бўлиб ўтади. Унда 100 га яқин етакчилар, жумладан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.