09.07.2025 08:25
43
ХЖС Афғонистон олий раҳбарини ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноий суд (ХЖС) Афғонистондаги вазиятни тергов қилиш доирасида мамлакат олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва Афғонистон бош судьяси Абдулҳаким Ҳаққонийни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақдаги суд қарори ташкилот томонидан эълон қилинди.
Суднинг иддао қилишича Охундзода ва Ҳаққонийни инсониятга қарши жиноятлар, хусусан, жинсга асосланган таъқибни амалга оширган. Ушбу жиноятларнинг қурбонлари аёллар бўлган. ХЖСнинг таъкидлашича, сиёсий таъқиблар "хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар"га қаратилган.
Суд хулосасига кўра, бу ҳаракатлар Афғонистонда 2021 йилнинг августида “Толибон” ҳокимият тепасига келган пайтдан бошлаб, 2025 йилнинг 20 январигача давом этган. Аёллар ва қизлар тизимли равишда таълим, ҳаракат эркинлиги, сўз, виждон ва диний эътиқод ҳуқуқларини чекловчи фармонлар орқали босимга учраган.
Олдинроқ, Афғонистон ҳукумати ХЖСнинг бу каби ҳаракатларини афғон халқининг диний ва миллий қадриятларини инкор этиш сифатида баҳолаганди.