судан
Таҳлил: Суданда фитна оловини ким ёқди?
Исроилнинг Суданга нисбатан сиёсатидаги "бош ғоя" яҳудий давлатининг илк раҳбари Девид Бен-Гурионнинг машҳур баёнотидан олинган: “Биз (Исроил) кичик бир халқмиз. Имкониятларимиз чекланган. Бу чекловларимизни араб давлатларидаги душманларимиз билан урушда заиф нуқталарини аниқлаш ва чуқур ўрганиш орқали бартараф қилишимиз мумкин. Айниқса этник, мазҳабий гуруҳлар ва озчиликлар ўртасидаги зиддиятларни кучайтирар эканмиз, уларни ечилмайдиган муаммога айлантиришимиз керак”, деган у. Мазкур “бош ғоя” Исроилнинг араб мамлакатлари билан қандай муомала қилишини белгилаб беради. Унинг асосида сионистлар “периферия стратегияси”ни – яъни араб мамлакатларининг чекка ҳудудларидаги беқарорликни кучайтириш стратегиясини ишлаб чиққан. Бу айнан Жанубий Судандаги бўлиниш орқали амалга оширилди.
Давомини ўқиш...18930.07.2025 17:25Суданда қирғин: 200 киши тириклай ёқиб юборилгани айтилмоқда
Шимолий Дарфур ва Кордофан ҳудудларида июль ойи ўрталаридан буён зўравонликлар авж олган. 450 дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган.
Давомини ўқиш...13130.07.2025 08:56Суданда 825 минг боланинг ҳаёти хавф остида қолмоқда
Минтақада озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори-дармон етишмовчилиги мисли кўрилмаган даражага етган. 457 минг бола тўйиб овқатланмаслик туфайли оғир камқонликдан азият чекяпти. 146 минг нафар бола аҳволи эса ўта оғир. Ҳудуд етти ойдан бери қамал остида, Судан армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги жанглар туфайли гуманитар ёрдам етказилмаяпти.
Давомини ўқиш...11929.07.2025 16:36Ғарбий Судан: очлик ва дори-дармон етишмаслиги оқибатида 239 бола ҳалок бўлди
Судан шифокорлари тармоғи маълумотларига кўра, қамал остидаги Ал-Фашер шаҳрида болалар ўртасида ўлим ҳолатлари кескин ошган – жорий йилнинг январь ойидан бери камида 239 бола ҳалок бўлган. Бунинг асосий сабаби: Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) томонидан шаҳарнинг қамал қилиниши, гуманитар инқироз ва халқаро ҳамжамият томонидан ҳеч қандай ёрдам ва эътибор берилмаётганидир. Маълумот учун, 2021 йил октябридаги давлат тўнтаришидан кейин Суданни генераллардан таркиб топган кенгаш бошқармоқда ва уларнинг асосий иккитаси ўртасида низо келиб чиққан.
Давомини ўқиш...24404.07.2025 17:05Судандаги сўнгги воқеалар нимадан дарак?
Судандаги можаро муҳим паллага келди. Ўттиз тўққиз ойлик фуқаролик урушидан сўнг Судан қуролли кучлари Хартум марказидаги президент саройини қайта қўлга киритиб, уруш бошидан бери ҳудудни назорат қилиб келаётган исёнчи ярим ҳарбий гуруҳ – Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларига жиддий ва ҳал қилувчи зарба берди. Бу воқеалар Судан келажаги учун нимани англатади?
Давомини ўқиш...57724.03.2025 18:00Дунё ўзи билан ўзи овора бўлиб қолди: Судан ҳақида ким қайғуради?
2010 йилларда Сурия ва Ливандаги можаролар ҳақидаги хабарлар вақти-вақти билан газеталарда пайдо бўлди, аммо Ямандаги инқироз унутиб қўйилди. Афсуски, бу йил Ғазо, Украина ва Ливандаги можаролар туфайли Судан эътибор рўйхатидан пастга тушиб кетди. Келгуси йилда бутун дунёдаги ҳукуматлар ва ахборот агентликлари Судандаги воқеаларга эътибор қаратишлари ва суданликларнинг ҳикояларига муносиб эътибор беришнинг янги усулларини ўйлашлари керак. Британия Исломий ёрдам ташкилоти директори Туфаил Ҳусайн мақоласидан.
Давомини ўқиш...92904.01.2025 08:00Суданда RSF кучларининг масжидга ҳужуми оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлди
Судан ҳукумати Тезкор ҳаракат кучларининг (RSF) пойтахт Хартум ғарбидаги Омдурманда масжидга уюштирган артиллерия ҳужумида камида беш нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди. Шунингдек, масжид имоми ва бир қанча болалар жароҳатланган.
Давомини ўқиш...69120.11.2024 10:36Суданда вабо эпидемияси 852 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Суданда вабо эпидемияси оқибатида вафот этганлар сони 852 нафарга етди. 3,4 миллион суданлик бола хавф остида. Шунингдек, мамлакатдаги фуқаролик уруши сабабли 11 миллиондан ортиқ киши қочқинга айланган.
Давомини ўқиш...91901.11.2024 14:45Суданда RSF кучлари Қирғизистонга алоқадор юк самолётини уриб туширди
Суданда Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (RSF) Шимолий Дарфурнинг Малҳа ҳудудида Судан армияси томонидан бомбардимончи сифатида фойдаланилаётган самолёт уриб туширилганини маълум қилди. Бироқ қолдиқлар Ил-76 самолётига тегишли бўлиб, экипаж аъзоларидан бири БААда жойлашган Қирғизистонга алоқадор Airline Transport Incorporation FZC компанияси гувоҳномаси бўлган.
Давомини ўқиш...104221.10.2024 16:03Миср Судандаги фуқаролар урушига алоқадорлигини рад этди
Судан Тезкор Ҳаракат Кучлари раҳбари Муҳаммад Ҳамдан Дагало Мисрни мамлакатдаги қуролли можароларга аралашаётган 6 давлатдан бири эканини маълум қилди. Унинг фикрича, Миср қуролли кучлари Хартум жанубидаги Жабел Моя ҳудудига зарбалар бермоқда.
Давомини ўқиш...92610.10.2024 16:30