30.07.2025 08:56
98
Суданда қирғин: 200 киши тириклай ёқиб юборилгани айтилмоқда
Шимолий Дарфур ва Кордофан ҳудудларида июль ойи ўрталаридан буён зўравонликлар авж олган. 450 дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган.
Судан армиясига қарши урушаётган Тезкор ҳаракат кучлари (ТҲК) ҳарбий жиноятларни содир этишда айбланмоқда. Жумладан, 10-13 июль кунлари Кордофан вилоятидаги Бара шаҳрида 300 нафаргача суданлик ўлдирилган, улар орасида ҳомиладор аёллар ва болалар ҳам бор. 24–25 июль кунлари Шимолий Дарфурда яна 25 киши ўлдирилган.
Emergency Lawyers ташкилотининг маълум қилишича, Шагалном қишлоғида 200 киши тириклайин ёқиб юборилган. Одам ўғирлаш ва жинсий зўравонлик ҳолатлари тўхтамаяпти.
БМТ зўравонликни қоралаб, зудлик билан суриштирув ўтказилишини талаб қилмоқда. Халқаро жамоатчилик ҳозирча инқироздан чиқиш бўйича аниқ стратегия таклиф қилмаган, минтақага қурол етказиб бериш эса давом этмоқда.