20.11.2024 10:36

Суданда RSF кучларининг масжидга ҳужуми оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлди

Судан ҳукумати Тезкор ҳаракат кучларининг (RSF) пойтахт Хартум ғарбидаги Омдурманда масжидга уюштирган артиллерия ҳужумида камида беш нафар тинч аҳоли 
ҳалок бўлганини маълум қилди.

“Исёнчи милиция [RSF] якшанба куни кечқурун Каррари тумани шимолидаги Ар-Рашад масжидида кечки намоз вақтида намозхонларга қарата ўқ узди”, — дея таъкидлади Хартум штати ҳукумати. 

Бешта ўлимдан ташқари, масжид имоми бир оёғидан айрилган, бир нечта болалар оғир жароҳатланган ва даволаниш учун яқин атрофдаги шифохоналарга олиб кетилган.

Омдурман яқинда RSF билан шаҳарнинг бутун шимолий қисми ва бошқа ҳудудларини назорат қилувчи Судан армияси ўртасида вақти-вақти билан артиллерия ҳужумларига гувоҳ бўлмоқда.

"Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти Башайр ўқув касалхонасида даволанаётган уруш жароҳатларига эга беморларнинг 16 фоизи болалар эканини маълум қилди.

Халқаро ташкилот 19 октябрдан 8 ноябргача унинг ходимлари Хартумда 4186 нафар аёл ва болани тўйиб овқатланмаслик бўйича текширувдан ўтказганини таъкидлади.  

“Улардан 1559 нафари оғир, 400 нафари эса ўртача даражада тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётгани маълум бўлди”, – дейилади хабарда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.