04.07.2025 17:05
99
Ғарбий Судан: очлик ва дори-дармон етишмаслиги оқибатида 239 бола ҳалок бўлди
Судан шифокорлари тармоғи маълумотларига кўра, қамал остидаги Ал-Фашер шаҳрида болалар ўртасида ўлим ҳолатлари кескин ошган – жорий йилнинг январь ойидан бери камида 239 бола ҳалок бўлган.
Бунинг асосий сабаби: Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) томонидан шаҳарнинг қамал қилиниши, гуманитар инқироз ва халқаро ҳамжамият томонидан ҳеч қандай ёрдам ва эътибор берилмаётганидир.
Маълумот учун, 2021 йил октябридаги давлат тўнтаришидан кейин Суданни генераллардан таркиб топган кенгаш бошқармоқда ва уларнинг асосий иккитаси ўртасида низо келиб чиққан.
Улардан бири - генерал Абдулфаттоҳ ал-Бурхон мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони ва амалда мамлакат президенти ҳисобланади.
Иккинчиси - унинг ўринбосари ва Тезкор реакция кучлари қўмондони генерал Муҳаммад Ҳамдон Дагалодир. Шу иккаласи бошчилигидаги ҳарбийларнинг уруши ортидан минглаб суданлик мусулмонлар жабр чекмоқда.