29.09.2025 17:57
132
Суданда RSF жангарилари катта ҳужумга тайёрланмоқда – ОАВ
Sudan Tribune маълумотларига кўра, БАА томонидан қўллаб-қувватланаётган Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) Шимолий Дарфур ва унинг атрофидаги ҳудудларга йирик ҳужум бошлашни режалаштирмоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, аллақачон Судан ва Чад чегарасида катта ҳарбий кучлар ва жанговар техника тўпланган.
Маҳаллий қабила етакчилари тинч аҳолини RSF'нинг янги жиноий режаларидан огоҳлантирмоқда.
Олдинроқ, Бирлашган Араб Амирликлари(БАА) Хитойнинг FK-2000 ҳаво мудофаа тизимларини Чад орқали Тезкор ҳаракат кучлари(RSF) жангариларига етказиб бераётгани айтилганди.
Гап шундаки, ташқи кучлар томонидан мой сепилаётган уруш олови сабаб миллионлаб суданлик мусулмоннинг ҳаёти хавф остида қолмоқда.