21.10.2024 16:03

Суданда RSF кучлари Қирғизистонга алоқадор юк самолётини уриб туширди

Суданда мамлакат армияси билан уришаётган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (RSF) тахминларга кўра хатолик билан БАА юк самолётини уриб туширди.

RSF бугун соат 04:00 атрофида Шимолий Дарфурнинг Малҳа ҳудудида Судан армияси томонидан бомбардимончи сифатида фойдаланилаётган самолёт уриб туширилганини маълум қилди.

Бироқ қолдиқлар Ил-76 самолётига тегишли бўлиб, экипаж аъзоларидан бири Виктор Грановда Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган Қирғизистонда алоқадор Airline Transport Incorporation FZC компанияси гувоҳномаси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Ҳамдан Дагало бошчилигидаги Тезкор ҳаракат кучлари хавфсизлик кучлари ва Судандаги Абдул Фаттоҳ ал-Бурхон бошчилигидаги мамлакат армияси ўртасидаги фуқаролар уруши 2023 йил апрель ойи ўрталаридан буён давом этмоқда. Фуқаролик уруши мобайнида 10 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди, миллионлаб инсонлар қочқинларга айланди. Қолаверса, мамлакатда вабо эпидемияси ҳам авж олмоқда. Жорий йил июль ойидан буён Суданнинг 6 та вилоятида 18 мингдан ошиқ вабо ҳолати ва 600 дан зиёд ўлим қайд этилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.