россия

  • Москва товон тўлашга тайёр. Путин “отдан тушди”ми?

    Путиннинг маълум қилишича, руслар отган икки ракета лайнерга тўғридан-тўғри тегмаган, балки ундан бир неча метр узоқликда портлаган. Озар самолётига ракеталарнинг парчалари зарар етказган бўлиши мумкин. Шунингдек, Россия раҳбари ўша вақтда пайдо бўлган Украина дрони ҳам авиаҳалокат айбдори экани ҳақидаги тахминни илгари сурди.

    Давомини ўқиш...
    317
    09.10.2025 17:25
  • Ўзбекистон Россиядаги мигрантлар учун имтиҳонни соддалаштиришни таклиф қилди

    Россияда меҳнат қилаётган фуқаролар учун тил ва билим синовларини соддалаштириш таклифини илгари сурилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев маълум қилди.

    Давомини ўқиш...
    326
    04.10.2025 12:12
  • Россия ўзбекистонликларни нимада айблаб қамаётгани очиқланди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмийси Мунира Низомованинг маълум қилишича, Россия қамоқхоналаридаги ўзбекистонликларнинг 60 фоизи гиёҳванд моддалар савдоси ва уларни олиб ўтиш билан боғлиқ жиноятлари учун ҳибсга олинган. ТИВ расмийси ўзбекистонликларнинг Россия аэропортларида соатлаб ушлаб турилишини ҳам оқлашга ҳаракат қилган. "Аэропортларда Ўзбекистондан келадиган рейсларнинг текширувлари жуда узоқ ўтказиляпти. Ўртача 6−8 соат. Баъзан 10 соат, 12 соатлаб текширув бўлган ҳолатлар ҳам бор. Кўз олдингизга келтиринг, аёллар фарзандлари билан 12 соатлаб аэропортда ўтирса. Бу бекорга бўлаётгани йўқ-ку? Фуқароларимизнинг хорижда қилаётган хатти-ҳаракатларининг салбий таъсири бу", деган у.

    Давомини ўқиш...
    367
    30.09.2025 11:11
  • Россия Озарбайжон самолёти учун товон тўлай бошлади

    РФ ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Озарбайжон ҳаво йўлларига тегишли самолёт учун суғурта компанияси 1 миллиард 3 миллион рубль миқдорида тўловни амалга оширган. Шунингдек, ҳалокатда жабрланган ва ҳаётдан кўз юмган йўловчиларнинг яқинларига 358,4 миллион рубль (қарийб 4,4 миллион доллар) миқдорда пул берилган.

    Давомини ўқиш...
    525
    05.09.2025 14:05
  • Трамп АҚШ қуролли кучларига Россия ва Хитойга қарши тайёр туришни буюрди

    Доналд Трамп Пентагонга АҚШ қуролли кучларини қайта қуриш ва зарурат туғилганда Россия ва Хитойни тийиб туриш учун тайёрлашни топширди. АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсетнинг айтишича, Оқ уйнинг аввалги маъмурияти лаёқатсизлиги сабаб Россия ва Хитой ўзаро яқинлашган. Вазир шу боис ҳам Трамп мудофаа вазирлигига ҳарбий руҳни тиклаш ва рақиб давлатларни тийиб туриш учун АҚШ қуролли кучларини қайта қуришни буюрган.

    Давомини ўқиш...
    442
    04.09.2025 14:42
  • Росcия Хитойнинг хомашё базасига айланиб бормоқда

    Россия асосан хомашё сотмоқда. Эвазига Хитойдан машиналар, ускуналар ва кийим-кечак импорт қиляпти. The Economist таҳлилчилари бу ҳолатни “савдо баланси бўйича мустамлакачилик модели” деб атаган. Яъни, Москва юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқара олмайди. Хитой эса руслардан арзон ресурсларни олиб, ўзининг тайёр маҳсулотларини уларга сотади. Мисол учун, 2024 йилда Россия импорт қилган автомобилларнинг 70% дан кўпроғи Хитойга тегишли. Бу эса мамлакат саноатининг муқаррар таназзулга учраётганини кўрсатади.

    Давомини ўқиш...
    531
    02.09.2025 06:54
  • "Боқиманда эмас, ишчи". Германиядаги рус муҳожири марказий осиёликларнинг Россияда камситилаётганидан ҳайратда

    Россиялик Роман Германияга таълим олиш учун келган ва бу ердаги ҳаётни яхши билади. У блогер Дмитрий Машковга берган интервьюсида Россиядаги марказий осиёликларнинг Европадаги муҳожирлардан фарқига тўхталди. Романга кўра, Марказий Осиё аҳолисининг Россияга интилиши руслар учун катта совға, улар мамлакат иқтисодиётни қўллаб-қувватлайди. Бу мигрантлар ишлайди, солиқ тўлайди ва хизмат кўрсатади. "Европадаги мигрантлар асосан қочқинлар бўлиб, дарҳол ижтимоий ёрдам сўрашади (ойига 600 евро), тил ўрганмайди ва кўпинча ишдан қочади", дейди у.

    Давомини ўқиш...
    409
    30.08.2025 13:17
  • Россия мактабларида инглиз тили ўрнига тарих ва ахлоқ фанлари жорий этилади

    Янги ўқув йилидан бошлаб рус мактабларида таълим жараёнида сезиларли ўзгаришлар амалга оширилади. Асосий янгилик – айрим фанлар ҳисобидан тарихий билимлар ва маънавий-ватанпарварлик ғояларига асосланган дарсларни кучайтиришдир. Бунинг учун жорий йилнинг 1 сентябридан инглиз тили дарслари ҳафтасига уч соатдан икки соатгача қисқартирилади.

    Давомини ўқиш...
    416
    29.08.2025 12:01
  • Тожикистонлик аёл Россияга исириқ олиб киргани учун 8 йилга қамалди

    Гап шундаки, юк халтасида исириқ бўлган икки нафар тожикистонлик аёл Россия аэропортида қўлга олинган. Унга нисбатан РФ Жиноят кодексининг 228-моддаси (2-қисм) ва 229.1-моддаси (3-қисм) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддалар гиёҳванд моддаларни сотиш, мақсадсиз сақлаш, ташиш ва қайта ишлаш ҳамда уларни ноқонуний равишда чегарадан олиб ўтиш каби айбловларни назарда тутади.

    Давомини ўқиш...
    467
    22.08.2025 10:33
  • Путин "Қора шаҳзода" билан Аляскадаги келишувни муҳокама қилди

    Россия президенти Владимир Путин АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан ўтказган музокараларидан сўнг Саудия Арабистони ворис шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан қўнғироқлашди. Ўзаро суҳбатда Путин ва Трампнинг Аляскадаги келишувлари муҳокама қилинган.

    Давомини ўқиш...
    692
    20.08.2025 09:43
1
2
3

...

21

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.