04.10.2025 12:12
28

Ўзбекистон Россиядаги мигрантлар учун имтиҳонни соддалаштиришни таклиф қилди

Россияда меҳнат қилаётган фуқаролар учун тил ва билим синовларини соддалаштириш таклифини илгари сурилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев маълум қилди. 

Унга кўра, ҳозирда Россияда тахминан 1,3 миллион ўзбекистонлик меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқда. Уларнинг сони мавсум ва иш берувчилар эҳтиёжига қараб ўзгариб туради.

Мусаевнинг билдиришича, икки давлат ўртасидаги меҳнат бозорини ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иш рухсатномалари олиш жараёнларини енгиллаштириш каби масалалар муҳокама қилинган.

Ўзбек томони рус тили бўйича имтиҳонни тўғридан-тўғри Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилган ва бу таклиф Россия томони томонидан ижобий қабул қилинган.

“Имтиҳон вақтида тарих ёки қонунчиликка оид кўплаб ортиқча ва амалда кераксиз саволлар бор. Биз бу мисолларни келтирдик ва Россия Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбарияти ҳам бизнинг фикримизни тўғри деб ҳисоблади”, дейди агентлик директори.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.