20.08.2025 09:43
67

Путин "Қора шаҳзода" билан Аляскадаги келишувни муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан ўтказган музокараларидан сўнг Саудия Арабистони ворис шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан қўнғироқлашди. Ўзаро суҳбатда Путин ва Трампнинг Аляскадаги келишувлари муҳокама қилинган. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар тарқатди.

Қайд этилишича, мулоқот марказида Москва ва ар-Риёднинг сиёсат, савдо, иқтисод ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам бўлган. Шу билан бирга, икки мамлакат раҳбарлари "ОПЕК плюс" форматидаги ҳамкорликни юқори баҳолашган. Турли даражаларда алоқаларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилган.

Гап шундаки, 15 август куни Аляскада Россия ва АҚШ раҳбарлари Украинадаги низони ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилишганди. Икки президент музокараларга ижобий баҳо берди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.