30.09.2025 11:11
79

Россия ўзбекистонликларни нимада айблаб қамаётгани очиқланди

Россия қамоқхоналаридаги ўзбекистонликларнинг 60 фоизи гиёҳванд моддалар савдоси ва уларни олиб ўтиш билан боғлиқ жиноятлари учун ҳибсга олинган. 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмийси Мунира Низомованинг маълум қилишича, жинсий зўравонлик жиноятлари (12 фоиз) билан қамалган ватандошлар сони ҳам анчагина. Шунингдек, қамалганларнинг 7 фоизи қотиллик, тахминан 5 фоизи соғлиққа оғир зарар етказиш, 4 фоизи ўғрилик, 3 фоизи фирибгарлик билан айбланган.

ТИВ расмийси ўзбекистонликларнинг Россия аэропортларида соатлаб ушлаб турилишини ҳам оқлашга ҳаракат қилган.

"Аэропортларда Ўзбекистондан келадиган рейсларнинг текширувлари жуда узоқ ўтказиляпти. Ўртача 6−8 соат. Баъзан 10 соат, 12 соатлаб текширув бўлган ҳолатлар ҳам бор. Кўз олдингизга келтиринг, аёллар фарзандлари билан 12 соатлаб аэропортда ўтирса. Бу бекорга бўлаётгани йўқ-ку? Фуқароларимизнинг хорижда қилаётган хатти-ҳаракатларининг салбий таъсири бу", деган у.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.