05.09.2025 14:05
175

Россия Озарбайжон самолёти учун товон тўлай бошлади

Россия ҳукумати Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида қулаган Озарбайжон самолёти учун товон тўлашни бошлаганини маълум қилди.  

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Озарбайжон ҳаво йўлларига тегишли самолёт учун суғурта компанияси 1 миллиард 3 миллион рубль миқдорида тўловни амалга оширган. Шунингдек, ҳалокатда жабрланган ва ҳаётдан кўз юмган йўловчиларнинг яқинларига 358,4 миллион рубль (қарийб 4,4 миллион доллар) миқдорда пул берилган.
 
Маълумотда айтилишича, жабрланувчилар оиласи билан тўлиқ келишувга эришиш мақсадида музокаралар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 25 декабрь куни Бокудан Грознийга йўл олган Озарбайжон ҳаво йўлларига тегишли йўловчи самолёти Россия ҳаво ҳудудида ўққа тутилган эди. Йўналишини Қозоғистонга бурган самолёт Ақтауда қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида 38 йўловчи ҳалок бўлган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.