29.08.2025 12:01
106

Россия мактабларида инглиз тили ўрнига тарих ва ахлоқ фанлари жорий этилади

Янги ўқув йилидан бошлаб рус мактабларида таълим жараёнида сезиларли ўзгаришлар амалга оширилади. Асосий янгилик – айрим фанлар ҳисобидан тарихий билимлар ва маънавий-ватанпарварлик ғояларига асосланган дарсларни кучайтиришдир.

Хусусан, 2025/26 ўқув йилидан 5–7-синфлар учун янги фан – "Россиянинг маънавий-ахлоқий маданияти" жорий этилади. Бунинг учун жорий йилнинг 1 сентябридан инглиз тили дарслари ҳафтасига уч соатдан икки соатгача қисқартирилади.

Шунингдек, мактабларда хулқ-атворни баҳолаш амалиёти қайта йўлга қўйилиб, 1-синфдан 8-синфгача бўлган ўқувчилар учун айрим ҳудудларда синовдан ўтказилади.

Таълим соҳасидаги бу ислоҳотлар 2022 йилда бошланган ягона давлат таълим стандартларига босқичма-босқич ўтиш жараёни экани айтилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.