22.08.2025 10:33
34
Тожикистонлик аёл Россияга исириқ олиб киргани учун 8 йилга қамалди
Тожикистон Бош прокуратураси фуқаролардан Россияга исириқ олиб кирмасликни сўраган. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар берди.
Гап шундаки, юк халтасида исириқ бўлган икки нафар тожикистонлик аёл Россия аэропортида қўлга олинган. Улардан бирига нисбатан РФ Жиноят кодексининг 228-моддаси (2-қисм) ва 229.1-моддаси (3-қисм) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддалар гиёҳванд моддаларни сотиш, мақсадсиз сақлаш, ташиш ва қайта ишлаш ҳамда уларни ноқонуний равишда чегарадан олиб ўтиш каби айбловларни назарда тутади.
Тергов якунлангач, иш судга ўтказилган ва аёл 8 йилга озодликдан маҳрум этилган. Иккинчи ушланган аёл тақдири ҳақида маълумот йўқ.
Олдинроқ, Тожикистон ИИВ Россияда тақиқланган 10 та ўсимлик рўйхатини эълон қилганди.