02.09.2025 06:54
126
Росcия Хитойнинг хомашё базасига айланиб бормоқда
Сўнгги йилларда Ғарбнинг санкциялари туфайли Россиянинг асосий экспорт бозорлари ёпилди. Оқибатда Москва ўзининг энг муҳим ресурсларини Хитойга йўналтиришга мажбур бўлмоқда.
Bloomberg нашри маълумотларига кўра, 2023–2024 йилларда Россия Хитойнинг энг йирик нефть етказиб берувчисига айланди. Шу билан бирга, Хитой импорт қилаётган рус нефти нархи Brent бренчмаркидан 20–30% арзонроқ сотилмоқда. Бу Москва учун катта молиявий йўқотиш демакдир.
Financial Times'нинг ёзишича, Роснефть, Лукойл каби йирик компаниялар кўраётган фойда икки-уч баробарга камайди. Россия бюджети эса нефть-газдан тушадиган тушумлар қисқариши сабабли жиддий дефицитга юз тутмоқда.
Россия асосан хомашё сотмоқда. Эвазига Хитойдан машиналар, ускуналар ва кийим-кечак импорт қиляпти. The Economist таҳлилчилари бу ҳолатни “савдо баланси бўйича мустамлакачилик модели” деб атаган. Яъни, Москва юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқара олмайди. Хитой эса руслардан арзон ресурсларни олиб, ўзининг тайёр маҳсулотларини уларга сотади.
Мисол учун, 2024 йилда Россия импорт қилган автомобилларнинг 70% дан кўпроғи Хитойга тегишли. Бу эса мамлакат саноатининг муқаррар таназзулга учраётганини кўрсатади.
Росия шу пайтгача ўзини “энергетик супердавлат” сифатида кўрсатарди. Аммо бугун у Хитой учун оддий хомашё базасига айланиб қолмоқда.
Хитой бу имкониятдан фойдаланиб, Россияни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янада ўзига қарам қилишга ҳаракат қиляпти. Натижада Москва ташқи сиёсатда мустақиллигини йўқотиб, Пекиннинг манфаатлари билан ҳисоблашишга мажбур бўляпти.