04.09.2025 14:42
126
Трамп АҚШ қуролли кучларига Россия ва Хитойга қарши тайёр туришни буюрди
Доналд Трамп Пентагонга АҚШ қуролли кучларини қайта қуриш ва зарурат туғилганда Россия ва Хитойни тийиб туриш учун тайёрлашни топширди.
АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсетнинг айтишича, Оқ уйнинг аввалги маъмурияти лаёқатсизлиги сабаб Россия ва Хитой ўзаро яқинлашган.
Шу боис ҳам Трамп мудофаа вазирлигига ҳарбий руҳни тиклаш ва рақиб давлатларни тийиб туриш учун АҚШ қуролли кучларини қайта қуришни буюрган.
Унинг қўшимча қилишича, бу Қўшма Штатлар томонидан можароларнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатдир.
"Намойишлар ва ҳарбий парадлар - бу нормал ҳолат, аммо улар ҳарбий можароларга айланиб кетмаслиги керак", деган Ҳегсет.