мубашшир аҳмад

  • “Одамлар ўртасида адолат билан ҳукм қилинг!”

    Динимизда ҳам, ҳаётимизда ҳам бирор ишни бажарганда ўша инсоннинг нияти ва қасди жуда муҳим ҳисобланади. Масалан, киши ўз оиласини боқиш учун пул топаман, деб ишга бориб келса ҳам савоб олади. Худди шунингдек, инсонлар орасидаги муносабатларда ҳам ишлар ниятларга боғлиқдир. Мен ёзган барча ишларим, мақолаларимда ниятим холис бўлган, одамларга яхшилик улашиш эди – Устоз Мубашшир Аҳмад.

    Давомини ўқиш...
    371
    09.10.2025 15:19
  • Устоз Мубашшир Аҳмадга суд ҳукми ўқилди

    Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га оид жиноят ишини биринчи инстансияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунлади. Устоз Мубашшир Аҳмадга Жиноят кодексининг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Давомини ўқиш...
    657
    08.10.2025 16:03
  • Эртага Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлади

    Эртага соат 16:00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлади. Айни дамда кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз.

    Давомини ўқиш...
    397
    07.10.2025 17:30
  • Дунё ҳамфикр бўлган уламони биз қадрлай оламизми?!

    Бугун кўряпмизки, дунё Мубашшир Аҳмад билан ҳамфикр экан. Бутун дунё Устознинг Фаластиндаги геноцидга қарши билдирган шарҳларини қўллаб-қувватлаяпти, керак бўлса такрорлаяпти. Шундан келиб чиқсак, Устознинг Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи томонидан эълон қилинган фатвони шарҳлаши, ушбу фатвонинг моҳияти ва мазмуни халқаро минбарларда айтилаётган сўзларга мос келиши Ўзбекистоннинг саноқли уламоларидан бирининг оқланишини талаб қилади.

    Давомини ўқиш...
    389
    27.09.2025 16:17
  • Устоз Мубашшир Аҳмаднинг ҳимоячиси баёнот билан чиқди

    Устоз Мубашшир Аҳмаднинг адвокати Абдуллоҳ Содиқ Ислом уламосининг суд иши бўйича махсус баёнот билан чиқди. Унда адвокат бўлиб ўтган суд жараёнлари бўйича баъзи тафсилотлар, фикрлар ва хулосаларини бўлишган. Баёнотда Устознинг суд жараёнини таҳлил қилган ҳуқуқшунос ушбу судга "раислик этувчи аввало қонунга, ўз виждони ва ички ишончига таяниб, иш бўйича аниқланган ҳолатларни инобатга олиб, тўпланган далилларга бирма-бир баҳо бериб, қонуний, асосли ва адолатли ҳукм чиқариши"га умид билдирган.

    Давомини ўқиш...
    549
    25.09.2025 16:25
  • Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга тақиқланган материаллар олиб кирмаган – тармоқ фойдаланувчиси

    Домла Исроилни ҳақоратлаганликда айбланмоқда, 156-модда билан “Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш” айби қўйилмоқда. Далиллардан биттаси “лаънати Исроил” деган гапи экан. Нима бўпти, Исроил ҳукуматини – сионларни бугун бутун олам сўкяпти. Ҳатто сўкаётганлар орасида жуҳудлар бор. Исроилнинг ўзида туриб ҳам сўкишяпти. Раввинлари Исроил ҳукуматини “шайтон ҳукумат” деб фатволар чиқарган... Жаҳон халқлари Исроилни ёмонлаб турганда, гўдаклару аёлларни қирғин қилаётганларни ўзбеклар олқишлаши керакми? Биз бунчалар виждонсиз эмасмиз. Орага дин, иймон масаласини қўшмаганда ҳам, инсонийликнинг ҳеч бир қолипига сиғмайди-ку бу иш!

    Давомини ўқиш...
    842
    10.09.2025 11:27
  • Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди яна қолдирилди

    Иккинчи суд мажлисида қатнашган гувоҳлар ҳам қўйилаётган айбловлар учун етарлича далил келтира олишмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, шу боис ҳам Устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айбловлар сирасидан "миллатлараро низо қўзғатиш" айблови олиб ташланган. Ўз навбатида гувоҳлардан бирининг даъвоси ҳам бекор қилинган. Афсуски суд мажлиси яна қолдирилиб, 15 сентябрда давом эттириладиган бўлди. Бунга Устозни сўроқ қилишга вақт етмагани сабаб қилиб кўрсатилган.

    Давомини ўқиш...
    582
    08.09.2025 17:01
  • Расмий ахборот: Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича суд куни аниқ бўлди

    Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon” лойиҳалари асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши бўйича суд куни аниқ бўлди. Суд 2025 йил, 19 август, сешанба куни соат 15:00да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида, судя Бобур Раҳимов раислигида бошланади. Суднинг очиқ ёки ёпиқ ўтиши ҳозирча номаълум. Кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз. Ва айни пайтда, мавжуд воқеликка нисбатан вазминлик билан оқилона ёндошишларини, ортиқча ҳиссиётларга берилмасликларини сўраб қоламиз.

    Давомини ўқиш...
    1124
    16.08.2025 12:44
  • Мубашшир Аҳмад иши турк ҳуқуқшунослари нигоҳида

    Истанбул вилоят иммиграция бошқармаси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га нисбатан “жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солганлик”ни сабаб қилиб кўрсатган ҳолда депортация қилиш қарори қабул қилинганини айтди. Бироқ бу иддао на Туркия Жумҳурияти ваколатли муассасалари ва на халқаро ҳамжамият назарида ҳеч қандай қонуний ва аниқ асосга эга эмас. Турсуновдан Туркияда, Ўзбекистонда ёки бошқа бир давлатда жамоат тартибини бузадиган ҳеч қандай ҳаракати йўқ ва у ҳеч қанақасига жиноий жавобгарликка тортилмаган – Кая Картал, “Инсон ҳуқуқлари ва мазлумлар учун бирдамлик” уюшмаси (MAZLUMDER) раҳбари, ҳуқуқшунос.

    Давомини ўқиш...
    1076
    05.06.2025 14:05
  • Устоз Мубашшир Аҳмадга қандай шарт қўйилди?

    Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га авдокати билан кўришишга рухсат берилди. Устознинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколатли икки адвокатларидан ташқари кўплаб адвокатлар кўнгилли равишда бу ишга қўшилмоқчи бўлдилар. Аммо мутасаддилар Устоз Мубашшир Аҳмадга фақат битта адвокатнинг ҳимоя қилиши етарли экани айтиб, қолганларининг хизматидан воз кечиш ҳақида тилхат ёзиб беришларини талаб қилган. Мубашшир домла бу шартни бажарганлар. Ҳозирда Устозни бир ваколатли адвокат ҳимоя қилмоқда.

    Давомини ўқиш...
    1526
    23.05.2025 13:06
1
2
3

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.