16.08.2025 12:44
352

Расмий ахборот: Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича суд куни аниқ бўлди

Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon” лойиҳалари асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши бўйича суд куни аниқ бўлди. Суд 2025 йил, 19 август, сешанба куни соат 15:00да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида, судя Бобур Раҳимов раислигида бошланади. Суднинг очиқ ёки ёпиқ ўтиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) шу йилнинг 10 май, шанба куни Туркия ва халқаро қонунларга хилоф равишда Ўзбекистонга депортация қилинганидан буён ҳибсда қолаётган эди. У кишига Жиноят кодексининг 244 прим 3 моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, кейинроқ шу модданинг  1-қисми “г” банди билан қўшимча айблов эълон қилинган. Орадан сал фурсат ўтиб, 156-моддаси 2-қисми ҳам ишга қўшилган. 

Кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз. Ва айни пайтда, мавжуд воқеликка нисбатан вазминлик билан оқилона ёндошишларини, ортиқча ҳиссиётларга берилмасликларини сўраб қоламиз.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.