23.05.2025 13:06
361

Устоз Мубашшир Аҳмадга қандай шарт қўйилди?

“Азон Глобал”да Устоз  Мубашшир Аҳмаднинг саломат эканлари, Давлат хавфсизлик хизмати марказий тергов ҳибсхонаси (Гвардейский)да сақланаётгани аниқ бўлгани, укаси билан кўриштирилгани ва соғлиги қониқарли экани ҳақида хабар берган эдик. 

Бироз вақт ўтиб, Устозга авдокати билан кўришишга ҳам рухсат берилди. Устознинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколатли икки адвокатларидан ташқари кўплаб адвокатлар кўнгилли равишда бу ишга қўшилмоқчи бўлдилар. Аммо мутасаддилар Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га фақат битта адвокатнинг ҳимоя қилиши етарли экани айтиб, қолганларининг хизматидан воз кечиш ҳақида тилхат ёзиб беришларини талаб қилган. Мубашшир домла бу шартни бажарганлар. 

Ҳозирда Устозни бир ваколатли адвокат ҳимоя қилмоқда. 

Афтидан мутасаддиларнинг бундай шарт қўйишларига сабаб тергов ва маҳкама жараёнларида ўзлари истамаган гап-сўзларнинг жамоатчиликка сизиб чиқишининг олдини олиш бўлса керак. Зеро, шу бир адвокатдан  бу борада “тергов сирини очмаслик” номи билан ваъда-тилхат олинган. 

Шу ўринда биз жамоатчиликдан бу воқеани доимо кун тартибида сақлаб туришларини ва Устоз Мубашшир Аҳмаднинг тез орада озод бўлишларини йўлида қонуний талаб ва дуони канда қилмай туришларини илтимос қиламиз.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.