Доғистон

  • Доғистонда қуролли шахслар синагогага ҳужум қилди. Полициячилар ҳалок бўлди

    23 июнь куни кечқурун Доғистоннинг Махачқалъа ва Дербент шаҳарларида номаълум шахслар синагога ва черковга ҳужум қилди. Доғистон ИИВ қора кийимдаги қуролли шахслар Махачқалъадаги полиция постини ҳам ўққа тутганини билдирди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда уларнинг полиция машиналарига қарата автоматдан ўқ узаётганини кўриш мумкин. Ҳужумчилар билан отишмада олти полициячи ҳалок бўлган, яна 12 киши яралангани айтилмоқда. Шунингдек, камида иккита жангчи отиб ўлдирилган.

  • Доғистонлик амалдор ҳибсга олинди. Унинг ўғиллари қуролли ҳужумда қатнашгани айтилмоқда

    Доғистоннинг Сергокалинский тумани раҳбари Магомед Умаров қўлга олинди. Умаровнинг икки ўғли – Одил ва Усмон Махачқалъа ва Дербентдаги черков ва синагогага уюштирилган ҳужумларда қатнашгани, иккаласи ҳам отиб ўлдирилгани айтилмоқда. Айни пайтда Доғистонда терроризмга қарши операция режими жорий этилган: Махачқалъа ва Дербентга кириш-чиқиш йўллари тўсиб қўйилган, полиция машиналарни текширмоқда.

  • Доғистондаги қуролли ҳужум: ҳалок бўлганларнинг аксарияти мусулмонлар

    Baza Telegram-канали маълумотларига кўра, қуролли ҳужумда камида беш нафар тинч аҳоли вакили жароҳат олган. Доғистон раҳбари Сергей Меликов эса ҳужумни қайтаришда 15 дан ортиқ хавфсизлик ходимлари, "Дагестанские Огни" шаҳри полиция бўлими бошлиғи Мавлуддин Хидирнабиев ҳалок бўлганини айтди. Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси амалиёт давомида беш нафар қуролли шахс ўлдирилганини маълум қилган.

  • Доғистон раҳбари ниқобга қарши эканини маълум қилди

    Доғистон раҳбари Сергей Меликов “хавфсизлик нуқтаи назаридан” хотин-қизларнинг юзини беркитувчи кийим, жумладан ниқоб тақишига қарши чиқди. У бурқани "Кавказ халқларига хос бўлмаган кийим"лигини айтиб, "эркаклар рўмол ортига яшириниши, аёллар эса тақиқланган нарсаларни олиб юриши"ни қўшимча қилган.

  • Доғистон муфтияти ниқобни «вақтинчалик» тақиқлади

    Доғистон муфтиятининг фатво бўлими ниқобни вақтинчалик тақиқлаш бўйича фатво чиқарди. Унга кўра, тақиқ республика аҳолиси хавфсизлигига таҳдидлар мавжудлиги сабаб қилиб кўрсатилди ва мазкур хавф-хатарлар бартараф этилиб, “янги фатво” чиққунига қадар амалда бўлади. Аввалроқ Доғистон муфтияти ниқобни бутунлай тақиқлаш учун етарлича исломий асослар топа олмаганини эълон қилган, бироқ анъанавий либосларни кийишни “маҳаллий даражада тақиқлаш”га рухсат берганди.

  • Волгабўйи мусулмонлари етакчиси Доғистон фатвосини «тушунмади»

    Волгабўйи мусулмонлари диний бошқармаси бошлиғи, муфтий Муқаддас-Ҳазрат Бибарсов Доғистон муфтиятининг ниқобни “вақтинчалик” тақиқлаш тўғрисидаги фатвосини танқид қилди. “Доғистон муфтияти мамлакатдаги диний вазиятни чайқатаётганларнинг йўл-йўриғига эргашгани жуда ачинарли...” деб ёзди у.

  • Доғистон муфтийси янги фатво бўлими ташкил этилишини маълум қилди

    Доғистон муфтиятида фатволар бўлими қайтадан ташкил этилиши маълум қилинди. Ушбу бўлим шариатга кўра ниқобни тақиқлаш учун асослар топилмаганини эълон қилганидан сўнг "замон талабларига мос келмагани" учун ёпилган эди.

  • Украина биринчи марта Доғистонга ҳужум қилди

    Украина учувчисиз учоқлари уруш бошланганидан бери биринчи марта Доғистон ҳудудига ҳужум қилиб, Каспийскдаги бир қатор ҳарбий нишонларга зарба берди. Ҳужум Махачқалъа аэропортида уч рейснинг кечиктирилишига сабаб бўлди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.