03.03.2025 09:36
194

Рамазонда спиртли ичимликлар савдоси тақиқланди, Доғистонда

Муборак Рамазон ойи давомида Доғистон ҳудудида алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси тўлиқ тақиқланди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Мазкур тақиқни бузганларга нисбатан Россия қонунчилигига мувофиқ жиддий чоралар кўрилади. Жазо қоидабузарнинг мақомига қараб турлича бўлади: мансабдор шахслар учун 5 мингдан 10 минг рублгача, юридик шахслар учун эса 50минг дан 100 минг рублгача жарима белгиланган.

Олдинроқ Қозоғистоннинг 3 та вилояти аҳолиси ҳам алкоголь маҳсулотлардан воз кечган эди. Натижада ушбу ҳудудларда жиноятчилик даражаси кескин камайгани айтилган эди.

Эслатиб ўтамиз, маст қилувчи ичимликлар инсон саломатлигига ҳам ёмон таъсир қилади. Бежизга Аллоҳ Таоло уни бандалари учун ҳаром қилмаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.