03.07.2024 11:59

Доғистон муфтияти ниқобни «вақтинчалик» тақиқлади

Доғистон Республикаси муфтиятининг фатво бўлими чоршанба куни “янги диний хулоса”га қадар ўз издошлари учун ниқоб кийишни вақтинчалик тақиқлаб қўйди.

“Муфтий Миллий сиёсат ва дин ишлари вазирлигининг республика аҳолиси хавфсизлигига таҳдидлар мавжудлиги тўғрисидаги мурожаатига таянган ҳолда <...> аниқланган таҳдидлар бартараф этилиши ва янги фатвога қадар ниқоб кийиш вақтинчалик тақиқланганлигини эълон қилади”, - дейилади диний идора баёнотида.

Аввалроқ, сешанба куни Доғистон муфтияти ниқобни бутунлай тақиқлаш учун етарлича исломий асослар топа олмаганини эълон қилган, бироқ анъанавий либосларни кийишни “маҳаллий даражада тақиқлаш”га рухсат берганди.

“Тўрт мазҳаб уламолари ўртасида ниқоб кийишнинг вожиблиги борасида ихтилоф бор. Айрим олимларга кўра, ниқоб кийиш фарз, бошқаларга кўра фақат жоиз, баъзиларга кўра эса мутлақо номақбулдир”, — деди сешанба куни вилоят муфтияти.

Доғистонда ниқобни тақиқлаш мавзуси душанба куни Доғистон муфтийси Аҳмад Абдуллаев томонидан кўтарилиб, у ниқобни тақиқлаш бўйича фатво ҳақида эълон қилди ва “аёлларни уйда ўтиришга” чақирди.

Таъкидлаш керакки, мусулмонлар ҳанафий ҳуқуқий мактабига (мазҳаб) амал қиладиган Татаристон, Бошқирдистон, Адигея ва бошқалар республикаларидан фарқли ўлароқ, уларда ниқоб кийимнинг мажбурий диний атрибути эмас, шофийлик ҳуқуқий мактаби кенг тарқалган Доғистонда эса ниқоб масаласида мажбурийлик устунлик қилади.

Россия қонунчилиги нуқтаи назаридан, муфтийликларнинг, шу жумладан минтақавий қарорларнинг диний фармонлари (фатволари) юридик кучга эга эмас, лекин мамлакатдаги кўплаб мусулмон диндорлар орасида обрўга эга.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.