24.06.2024 00:07

Доғистонлик амалдор ҳибсга олинди. Унинг ўғиллари қуролли ҳужумда қатнашгани айтилмоқда

Доғистоннинг Сергокалинский тумани раҳбари Магомед Умаров ҳибсга олинди. Унинг икки ўғли – Одил ва Усмон Махачқалъа ва Дербентдаги черков ва синагогага уюштирилган ҳужумларда қатнашгани, иккаласи ҳам отиб ўлдирилгани айтилмоқда. Бу ҳақда РБК хабар берди.
 
"Катта Умаров Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари томонидан сўроқ қилинмоқда", – дейилади хабарда.
 Mash Telegram-каналининг ёзишича, Умаровни олиб кетиш учун юборилган машина Сергокала қишлоғида ўққа тутилган. 

Аввалроқ Умаров ўз ихтиёри билан истеъфога чиқмоқчи бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, қуролли ҳужум оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлгани ва 25 киши жабрлангани айтилмоқда. Доғистонда терроризмга қарши операция режими жорий этилган: Махачқалъа ва Дербентга кириш-чиқиш йўллари тўсиб қўйилган, полиция машиналарни текширмоқда. Кўчаларда ҳарбий техникалар ҳаракатини кўриш мумкин. Отишма овозлари тинмаяпти.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.