ақш
Биринчи марта америкаликлар исроилдан кўра кўпроқ фаластинликлар учун қайғурмоқда
The New York Times ва Сиена университети томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 60% америкалик босқинчи исроил Ғазодаги урушни ҲАМАС барча гаровга олинганларни қўйиб юбормаган тақдирда ҳам тўхтатиши керак, деб ҳисоблайди.
Давомини ўқиш...8804.10.2025 13:43АҚШ Киевга Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этади
Трамп маъмурияти чегарадан узоқда жойлашган Россия энергетика инфратузилмасига узоқ масофали ракеталар билан зарба бериши учун Украинага разведка маълумотларини топширишга рози бўлди – The Wall Street Journal. .
Давомини ўқиш...9702.10.2025 16:11Ўзбекистон ва АҚШ ядровий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффарбек Мадраҳимов ва АҚШ давлат котибининг қуролларни назорат қилиш ҳамда халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Брент Кристенсен ядровий ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандумини имзолади. Кристенсеннинг таъкидлашича, Вашингтон терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик соҳасидаги бошқа умумий чақириқлар масалаларидаги ҳамкорлик учун Тошкентга миннатдорлик билдирган.
Давомини ўқиш...19426.09.2025 12:20Мисрлик миллиардер АҚШ иқтисодиётига 50 млрд долларгача сармоя киритмоқчи
Мисрнинг энг бой кишиси сифатида танилган тадбиркор Нассеф Савирис АҚШ иқтисодиётига катта сармоя йўналтиришда давом этмоқда. У Ғазодаги геноциднинг бевосита иштирокчиси бўлган мазкур мамлакатдаги лойиҳаларга 50 миллиард долларгача инвестиция киритмоқчи, деб ёзади Financial Times. Нашр билан суҳбатда инглиз футболи клуби – "Астон Вилла"нинг эгаси бўлган мисрлик миллиардер ўзининг кимё компанияси OCI Globalни оилавий қурилиш компанияси Orascom Construction билан бирлаштирганини маълум қилган.
Давомини ўқиш...23623.09.2025 10:04Ҳақиқий мустақиллик ўзи ишлаб чиқарган қуролларга эга бўлишдир
Араб мамлакатларининг АҚШда ишлаб чиқарилган ҳужумкор ва мудофаа қуролларни ҳеч қачон АҚШ рухсат бермаган ҳолатларда ишлатиб бўлмайди. Уларнинг орасида тиш-тирноғигача юксак технологияли АҚШ қуроллари билан қуролланган давлатларнинг бирортаси Исроилга хавф туғдирмайди.
Давомини ўқиш...35111.09.2025 08:15Исроил Қатарга зарба бериб, АҚШнинг "обрўси"ни тўкди – экспертлар
Қатарда АҚШнинг энг йирик ҳарбий базаси — Ал-Удейд жойлашган. Ана шу стратегик объект жойлашган ҳудудда йирик хорижий махсус операция ўтказилгани АҚШнинг иттифоқчи давлат хавфсизлигини таъминлашдаги ожизлигини кўрсатади. Форс кўрфази давлатлари — Саудия Арабистони ва БАА учун ҳам бу аниқ сигнал: Америка хавфсизлик тизимлари ва ўзаро ёрдам шартномалари яқин иттифоқчилари қаршисида ишламайди.
Давомини ўқиш...33910.09.2025 12:37Трамп АҚШ қуролли кучларига Россия ва Хитойга қарши тайёр туришни буюрди
Доналд Трамп Пентагонга АҚШ қуролли кучларини қайта қуриш ва зарурат туғилганда Россия ва Хитойни тийиб туриш учун тайёрлашни топширди. АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсетнинг айтишича, Оқ уйнинг аввалги маъмурияти лаёқатсизлиги сабаб Россия ва Хитой ўзаро яқинлашган. Вазир шу боис ҳам Трамп мудофаа вазирлигига ҳарбий руҳни тиклаш ва рақиб давлатларни тийиб туриш учун АҚШ қуролли кучларини қайта қуришни буюрган.
Давомини ўқиш...25004.09.2025 14:42Моди Трампдан нега аразлади?
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди сўнгги ҳафталарда Дональд Трамп билан тўрт марта телефон орқали суҳбатлашишдан бош тортган. FAZ нашрининг ёзишича, Моди АҚШ президентининг Ҳиндистон иқтисодиётини "ўлик" деб атагани ва ҳинд маҳсулотларига қўшимча 25% бож жорий қилганидан норози.
Давомини ўқиш...21727.08.2025 11:20АҚШ исроилга босқинчилик бўйича "дарс беради"ми?
Бугун Америка Қўшма Штатлари ўзини демократия ва эркинлик ҳомийси сифатида кўрсатади. Аммо унинг тарихида ўчмайдиган қора саҳифа бор – ҳақиқий америкалик ҳиндуларга қарши геноцид. Америкалик олим, географ ва биолог Жаред Даймонднинг "Қуроллар, микроблар ва пўлат" асарида даҳшатли маълумотни келтиради: европаликларнинг қитъага қадами етганидан сўнг ишғол ҳамда инфекциялар туфайли тахминан 60-80 миллион ҳинду қирилиб кетган.
Давомини ўқиш...40821.08.2025 17:35АҚШ товарларини бойкот қилиш кампанияси бошланди, Ҳиндистонда
АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистон маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий этганидан сўнг, Ҳиндистонда McDonald's, Coca-Cola, Amazon ва Apple каби Америка брендларини бойкот қилишга чақириқлар кўпайди. Ҳали мамлакатда ушбу компаниялар маҳсулотларининг савдоси тушмаган бўлса-да, норозилик акциялари, ижтимоий тармоқларда чақириқлар ва WhatsApp’да маҳаллий муқобил маҳсулотлар рўйхати тобора оммалашмоқда.
Давомини ўқиш...37612.08.2025 07:00
...