11.09.2025 08:15
45
Ҳақиқий мустақиллик ўзи ишлаб чиқарган қуролларга эга бўлишдир
Араб мамлакатларининг АҚШда ишлаб чиқарилган ҳужумкор ва мудофаа қуролларни ҳеч қачон АҚШ рухсат бермаган ҳолатларда ишлатиб бўлмайди.
Туркия ўзининг ҳарбий мустақиллигини биринчи бўлиб F-16 ҳарбий учоқларини бошқариш дастурларини маҳаллийлаштиришдан бошлади. У бу лойиҳани чин маънода "Ўзгур лойиҳаси" деб номлагани бежизга эмас.
Араб мамлакатлари орасида тиш-тирноғигача юксак технологияли АҚШ қуроллари билан қуролланган давлатларнинг бирортаси Исроилга хавф туғдирмайди.
Эъттибор берсангиз, ўтган 20 йил давомида фақатгина рус-совет қуроллари билан қуролланган давлатларгагина АҚШ блоки томонидан ҳужум қилинди ва йўқ қилинди. Ҳозирча Миср бундан мустасно.
Умуман Ислом оламида ҳозирча тўлиқ ҳарбий-сиёсий мустақил давлатлар сифатида Туркия, Покистон ва Эрон бор.
Улар орасида турли хилдаги юксак технологияли қурол ишлаб чиқариш бўйича Туркия, баллистик ракеталар бўйича Эрон, ядро арсенали бўйича Покистон ўз қувватига эга.
Дунё миқёсида эса АҚШ блокига муқобил равишда Россия ва Хитой тўлиқ ҳарбий мустақилликка эга. Улардан Россия чўкаётган, Хитой эса юксалаётган ҳарбий қувватга эга.
Шимолий Корея ҳам маҳаллий қурол ишлаб чиқаришига эга бўлсада, у асосан Эрон сингари баллистик ракеталарга кўпроқ таянади.
Ислом олами давлатларининг ҳозирча энг нозик тарафи маҳаллий ишлаб чиқаришга асосланган ҳаводан мудофаа тизими ва юксак технологияли авиация.
Туркия яқиндагина маҳаллий "темир гумбаз" тизимини тўлиқ ишга туширганини маълум қилди. У шунингдек, КААН 5-авлод учоқларини ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Ҳаво флотини эса аллақачон маҳаллий дронлар ва вертолетлар билан тўлдириб бўлган.
Покистон ва Эрон энди шу тизим устида ҳам ишласа керак. Зеро Россиянинг С-300 ва С-400 лари Эрон ва Ҳиндистонда шоурумдан бошқасига ярамаслиги маълум бўлди.
Покистон нозик тарафларини Хитой технологиялари эвазига ёпиб турибди.
Ўзбекистонда ҳам, билишимча, ҳаводан мудофаа тизида Хитой технологияларидан ҳам фойдаланилади.
Шунинг учун, мураккаб даврда миллиардлаб маблағларни астфальтга эмас, концертга тўлаётганда, миллий мудофаа мустақиллик ва ҳавфсизликнинг энг устувор йўналиши эканлиги эсдан чиқмаслиги керакмикан, деб ўйлайман.
Саид Комил