26.09.2025 12:20
195
Ўзбекистон ва АҚШ ядровий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффарбек Мадраҳимов ва АҚШ давлат котибининг қуролларни назорат қилиш ҳамда халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Брент Кристенсен ядровий ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Кристенсеннинг таъкидлашича, Вашингтон терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик соҳасидаги бошқа умумий чақириқлар масалаларидаги ҳамкорлик учун Тошкентга миннатдорлик билдирган.
АҚШ Давлат департаменти вакилининг X ижтимоий тармоғида ёзишича, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқалар мустаҳкам асосга эга. Жумладан, ядровий энергетика, муҳим минераллар ва бошқа тармоқларда инвестиция салоҳияти ўсиб бормоқда.
У ядровий ҳамкорликка оид меморандум имзоланиши икки мамлакат ўртасида атом энергетикаси соҳасида кенгроқ ҳамкорлик учун асос яратишини билдирган.