04.10.2025 13:43
26

Биринчи марта америкаликлар исроилдан кўра кўпроқ фаластинликлар учун қайғурмоқда

The New York Times ва Сиена университети томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 60% америкалик босқинчи исроил Ғазодаги урушни ҲАМАС барча гаровга олинганларни қўйиб юбормаган тақдирда ҳам тўхтатиши керак, деб ҳисоблайди.

40 фоизи эса сионистлар тинч аҳолини атайлаб ўлдирмоқда, деган фикрда - бу икки йил олдинги фоиздан деярли икки баравар кўп.

30 ёшгача бўлган ёшлар орасида 70% аҳоли АҚШнинг исроилга ёрдам беришига қарши. Демократлар орасида 54% фаластинликларга ҳамдардлик билдирса, атиги 13% Исроилга хайрихоҳ.

Таҳлилчиларга кўра, Америка жамиятидаги бу ўзгариш ташқи сиёсат ва исроилни қўллаб-қувватлашига бевосита таъсир қилиши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.