21.08.2025 17:35
224

АҚШ исроилга босқинчилик бўйича "дарс беради"ми?

Ғазода мисли кўрилмаган жиноятларни содир этаётган исроил янги юришини бошлади. Сион-фашистлар мудофаа вазири фаластинликларга қарши "Гидеон аравалари" деб номланган янги операция бошланганини, ушбу босқинчилик урушига юз мингдан ортиқ аскарлар жалб қилинганини маълум қилди. Ватан озодлиги учун курашаётган Фаластиннинг ҲАМАС қаршилик ҳаракати тинч мусулмон аҳолига нисбатан геноцид учун жавобгарлик нафақат исроил, балки Америка сионист ҳукуматининг ҳам зиммасида эканини айтиб чиқди. Бу бежиз эмас албатта. 

Вашингтон ишғол армиясини нафақат қурол-яроғ, ресурслар билан таъминламоқда, балки ўзининг тарихи билан ҳам сионистларга "намуна"дир. Қандай дейсизми? 

Илдизлари мустамлакчилик тарихига бориб тақаладиган АҚШ супер давлат мақомига қадар узоқ йўлни босиб ўтган. Аммо бу йўл маҳаллий халқларни қирғин қилиш ҳамда зўравонлик орқали ерларни босиб олишни ҳам ўз ичига олади. 

Бугун Америка Қўшма Штатлари ўзини демократия ва эркинлик ҳомийси сифатида кўрсатади. Аммо унинг тарихида ўчмайдиган қора саҳифа бор – ҳақиқий америкалик ҳиндуларга қарши геноцид.

Келинг тарихга назар солайлик: Американинг ҳиндуларга қарши энг қонли жиноятларидан бири – Сэнд Крик қирғини. 

1864 йил 29 ноябрда АҚШ армияси ва кўнгиллиларидан ташкил топган гуруҳлар (полковник Жон Чивингтон бошчилигида) Колорадо штатидаги Сэнд-Крик дарёси бўйида маҳаллий тинч аҳолига ҳужум қилди. Ҳудудда асосан ҳукумат билан келишувга ишонган аёллар, болалар ва қариялар бор эди. Ўша куни асосан аёллар ва болалардан иборат 200 дан ортиқ ҳинду ўлдирилди. Уларнинг моллари талон-тарож қилинди, уйларига ўт қўйилди.

Аслида бундан аввал АҚШ ҳукумати юз минглаб ҳиндуларни ўз еридан мажбурий равишда кўчирган эди. Бу эса “Кўз ёшлар йўли” номи билан тарих саҳифаларидан жой олган. Йўлда кўплаб инсонлар очлик, касаллик ва совуқдан ҳалок бўлган. Омон қолганлари ҳам яшаш учун яроқсиз, қирғоқчил ерларга жойлаштирилганди. 

Ҳиндуларнинг асосий озуқаси бўлган – буйволлар ҳам оммавий равишда овланиб, қавм очликка маҳкум этилганди.

Худди шу асрнинг 80-йилларида ҳиндуларни тамоман ўзлигидан жудо қилиш мақсадида уларнинг минглаб болалари мажбуран интернатларга жойлаштирилди. Минглаб болалар қаттиқ интизом ва касаллик сабаб вафот этди. Тарбияланувчиларга янги насронийча ном қўйилганди. Бу – маданий геноцид эди.

Америкалик олим, географ ва биолог Жаред Даймонднинг "Қуроллар, микроблар ва пўлат" асарида даҳшатли маълумотни келтиради: европаликларнинг қитъага қадами етганидан сўнг ишғол ҳамда инфекциялар туфайли тахминан 60-80 миллион ҳинду қирилиб кетган.

Бугун эса АҚШ Фаластинда асл ер эгаларини қирғин қилаётган исроилни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Статистика идораси маълумотларига кўра, исроил ялпи ички маҳсулоти 2023 йилнинг тўртинчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,4 фоизга камайган. Бу динамика товарлар ва хизматлар импортининг 42,4 фоизга, экспортнинг 18,3 фоизга камайиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, ҳарбий эҳтиёжлар туфайли давлат харажатлари 88 фоизга ошди. Айтиш керакки, Қўшма Штатлар исроилнинг ҳарбий эҳтиёжларининг асосий етказиб берувчиси бўлиб, ишғол армияси қўлидаги қурол-яроғнинг тахминан 68 фоизи Америка "туҳфаси". Аслида, АҚШнинг исроилга қурол етказиб бериши мамлакат қонунларига зиддир. АҚШнинг “Ташқи ёрдам тўғрисида”ги қонуннинг 502-моддаси инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузган ҳукуматларга ёрдам кўрсатишни тақиқланиши белгиланган. Бундан ташқари, Давлат департаменти ёки Пентагон инсон ҳуқуқларини бузган хорижий бўлинмаларни молиялаштириши ман қилинган. Ушбу қонун АҚШнинг кўплаб иттифоқчиларига нисбатан қўлланган бўлса-да, исроилга нисбатан негадир "ишламайди".

Шунча ваҳшийликларига қарамай АҚШ ҳукумати ўзгаларни қоралашни боплайди. Дунёда ўзининг бузғунчиликларига қарши бўлганларни террорчига чиқаради. Асл террорчи ва босқинчи ўзлари эканини эса яширишга уринади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.