02.10.2025 16:11
90
АҚШ Киевга Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этади
Трамп маъмурияти чегарадан узоқда жойлашган Россия энергетика инфратузилмасига узоқ масофали ракеталар билан зарба бериши учун Украинага разведка маълумотларини топширишга рози бўлди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.
Қайд этилишича, бу келишув АҚШ президенти маъмурияти Украинани узоқ масофага учувчи қуроллар билан таъминлаш масаласини кўриб чиқаётган бир пайтга тўғри келмоқда.
Нашр таҳлилига кўра, ушбу янгилик Украина томонидан Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводлари, қувурлар, электр станциялари ва бошқа инфратузилмаларга зарба беришни осонлаштиради.
WSJ маълумотларига кўра, АҚШ НАТО иттифоқчиларидан Украинага ҳам худди шундай ёрдам кўрсатишни сўраган.