23.09.2025 10:04
237

Мисрлик миллиардер АҚШ иқтисодиётига 50 млрд долларгача сармоя киритмоқчи

Мисрнинг энг бой кишиси сифатида танилган тадбиркор Нассеф Савирис АҚШ иқтисодиётига катта сармоя йўналтиришда давом этмоқда. У Ғазодаги геноциднинг бевосита иштирокчиси бўлган мазкур мамлакат инфратузилмасига оид лойиҳаларга 50 миллиард долларгача инвестиция киритмоқчи, деб ёзади Financial Times.

Нашр билан суҳбатда инглиз футболи клуби – "Астон Вилла"нинг эгаси бўлган мисрлик миллиардер ўзининг кимё компанияси OCI Globalни оилавий қурилиш компанияси Orascom Construction билан бирлаштирганини маълум қилган.

Таъкидланишича, бирлашган компания акциялари ҳозирги кунда Савирис истиқомат қилаётган Абу-Дабида сотувга чиқарилади.

Савириснинг қўшимча қилишича, янги компаниянинг асосий мақсади АҚШдаги инфратузилма лойиҳаларига йўналтирилган сармоялар бўлади. Миллиардернинг режалари орасида дата-марказлар қурилиши ва бошқа йирик лойиҳаларда иштирок этиш ҳам бор.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.