22.01.2024 21:55

Қирғизистон-Хитой чегарасида 7 баллик зилзила содир бўлди

22 январь куни Тошкент вақти билан 23:08 да Хитой-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди. Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотларига кўра, Зилзила координаталари: 41,05 градус шимолий кенглик; 79,51 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=7. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 862 км жанубий-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Андижон вилоятида 3-4 балл, 602 км.

Фарғона вилоятида 3-4 балл, 656 км.

Наманган вилоятида 3-4 балл, 657 км.

Тошкент шаҳрида 3 балл, 862 км.

Қозоғистон ФВВ маълумотларига кўра, Олма Ота шаҳрида ҳам ушбу ер ости силкинишлари таъсири сезилган. Ушбу шаҳарда зилзила магнитудаси  6,7 ни ташкил этган. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса оқибатида кўплаб шаҳарликлар уйларини тарк этиб, хавфсиз жойга чиқиб олгани акс этган видеолар тарқалди.

Талофатлар ва қурбонлар ҳақида ҳизирча маълумот йўқ.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.