03.02.2025 08:05

“Чиннигул ва тикан” – Яҳё Синвар (қисса, 27-қисм)

Марҳум қўмондон, Фаластиннинг ҲАМАС озодлик ҳаракати етакчиси Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” асарини эълон қилишда давом этамиз. 27-қисм. 


Маҳмуд ака суд залида ўтирган одамлар орасидан онамга, тоғам ва Ҳасан акамларга боқар, уларни хотиржам қилиш мақсадида ним табассум қилиб қўяр эди. Онам ҳам жавобан табассум қилар, аммо табассуми юзидаги ташвиш ва хавотирли кўринишини тўсолмасди. Шундай таррзда суд кетидан суд бўлиб, маҳбуслар ҳар гал бир хил натижа билан яна хоналарига қайтишарди. Қайтганида хонадошлари нима бўлганини сўрашар, кимгадир узоқроқ муддат берилган бўлса, унга тасалли беришиб, бу ишлар ватан озодлиги йўлидаги қурбонликлари эканини эслатардилар. Қамоқда қолиш, мақсадли эркакларга таъсир ўтказолмаслигини ёдга олишарди. 

У ерда одамдек яшаш шартлари ўта оғир. Маҳбусларнинг арзимас эътирози, хаёлга ҳам келмайдиган даражада ваҳшиёна уқубатга сабаб бўларди. Бордию қайсидир маҳбус  «Шу овқат Одам боласи ейдиган овқатми?»  ёки «Йигирмата одамга етадими шу таом», - каби савол бергани учун боши ёриларди. Ёки бўлмасам, шунчаки йўлакдан ўтаётганда бошқа хонага назар ташлаб қўйгани учун қўли синдирилганлар қанча бўлган. Ёки, хонада уч-тўрта маҳбус ҳалқа бўлиб ўтириб суҳбатлашгани учун кўзлари кўкарганлар қанча. Асирлар бу но одамий муносабат қонунни синдириш учун нимадир қилишлари лозим эди. Маҳмуд акам ва уч-тўртта асирлар шу масалада машвара қилишди. Посбонларнинг эътиборини жалб этмаслик учун ҳар ким ўз жойида ўтириб гапирди. Асирлар куч билан бу ишни тўхтатиб бўлмасликни яхши билишар эди. Чунки, қуролланган кимса билан қуролсиз тўқнаш келиши, мантиқан тўғри келмайди. Шундай экан, бу масалага ечим: ҳамма асирларни бир вақтда очлик эълон қилишлари тўғри йўл, дея танланди. Чексиз очлик эълон қилиш билан, кучли очликка бардошли бўлишлари, иродали бўлишлари лозим эди. Ҳаттоки, ўлимни кутиш билан баробар эди. Бу билан асирларга бўладиган шафқатсиз муомалага чек қўйиш мақсад қилинди. 

Қарор қабул қилнди, фақат, ижро қилиш қолди. Асирларнинг бири овқат тақдим қиладиган ишчидан бир қалам билан қоғоз олиб келиб беришини илтимос қилди. Бир неча бор уруниш натижасида ва ниҳоят бунинг уддасидан чиқилди. Аввалига қоғоз-қаламни посбонлар кўзи тушмайдиган ерга яшириб қўйишди. Кейин ҳамма қисмларда баракай очлик эълони бошлаш тавсияси битилган мактуб ёздилар.  Шундай қилиб, зиёратга чиқадиган ҳар бир асирдан мактуб юборила бошлади. Тафтишдан мактубни билдирмай олиб ўтишнинг ягона йўли,  мактубни оғизга солиб олиш эди. Зиёратдан олдин, тафтишдан кейин маҳбуслар бирозга жамланадиган кутиш вақти бўларди. Ўша ерда мактубни бошқаларга улашишга имкон бўлади. Агар, посбонлар сезиб қолиш хавфи бўлса, мактубни ютиб юбориларди. Йўлакдан бирор посбоннинг қораси кўринса, асирлардан бири оёғи билан ерни бир тепиб овоз чиқаради. Бу  - улар келятганидан хабар бўлади. Шу зайлда икки ҳафта ичида барча қисмларга таклиф етказилди.

Давоми бор...

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.