Халқаро ҳаёт
ҲАМАС ўз етакчини танламоқда
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Теҳронда Исмоил Ҳания ўлдирилганидан кейин янги раҳбар танлаш жараёнини бошланганини эълон қилди. ҲАМАС ҳаракати Ҳаниянинг ўлдирилиши “ҲАМАС ва Фаластин қаршиликларини янада кучлироқ ҳамда ўз йўли ва ёндашувини давом эттиришда қатъийроқ қилишини” таъкидлади.
Давомини ўқиш...54705.08.2024 10:46Мали жангарилар билан жангдаги мағлубиятда Украинани айблади
Мали июль ойида ҳукумат қўшинларининг жангарилар билан жангдаги оғир мағлубиятида юқори мартабали украин амалдорлари муҳим роль ўйнаганини таъкидлаб, Украина билан дипломатик алоқаларни узишини маълум қилди.
Давомини ўқиш...62305.08.2024 09:30Душанба куни Эрон Исроилга ҳужум қиладими?
АҚШ ва Исроил расмийлари Эрон Исроилга душанба куни ҳужум қилиши мумкинлигини билдирди. Axios манбаларига кўра, Эроннинг ҳаракатлари апрель ойидаги ҳужумга ўхшаш, аммо потенциал жиҳатдан каттароқ бўлади. Уларда Ҳизбуллоҳ ҳам иштирок этиши мумкин.
Давомини ўқиш...59205.08.2024 08:35Британияда мусулмонлар ва қора танлиларга қарши погромлар уюштирилди
Британияда “ўта ўнг қанот безорилар” томонидан мамлакат бўйлаб мусулмонлар ва қора танлиларга қарши погромлар уюштирилди - ўткинчи қора танлилар калтакланди, масжидларга ҳужумлар амалга оширилди. Бунга мусулмон бўлмаган ва Британияда туғилган қора танли ўсмирнинг болаларга пичоқ билан ҳужум уюштиргани сабаб бўлди. Мамлакат бош вазири безориларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.
Давомини ўқиш...78005.08.2024 07:39Бомбаланаётган Ғазо: 303-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 303 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...73504.08.2024 12:24Саудия Арабистонида бир ҳафта ичида 21 049 нафар ноқонуний муҳожир ҳибсга олинди
Саудия Арабистони ҳукумати бир ҳафта ичида яшаш, ишлаш ва чегара хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун 21 049 кишини ҳибсга олди. Расмий хабарга кўра, резидентлик тўғрисидаги қонун талабларини бузган 13209 нафар, чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган 5177 нафар, меҳнат қонунчилигини бузган 2663 нафар шахс қўлга олинган.
Давомини ўқиш...59604.08.2024 10:45Россия шиддатли ҳужумлар билан илгариламоқда
Россия бошқарилувчи авиабомбалар ёмғири ва пиёдалар ҳужуми орқали Украина шарқида илгариламоқда. Бир ҳафта ичида 57 кв км украин заминини ўзига қўшиб олди. Тинч аҳоли эвакуация қилинмоқда.
Давомини ўқиш...71604.08.2024 09:21Эронда Исмоил Ҳания ўлимидан сўнг бир неча ўнлаб шахслар ҳибсга олинди
Эрон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлими бўйича тергов доирасида бир неча ўнлаб кишилар, жумладан, мамлакат разведка хизматининг юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олди, деб ёзмоқда The New York Times.
Давомини ўқиш...101103.08.2024 16:34Суданда очарчилик расман эълон қилинди
Суданда расман очарчилик эълон қилинди. Мамлакатдаги ҳарбий гуруҳлар ўртасида 15 ойдан зиёд вақтдан буён давом этаётган ички урушлар натижасида 48 миллионлик аҳолининг ярмидан кўпи очликдан азият чекмоқда, ҳар 10 минг кишидан икки нафар катта ёшли ёки тўрт бола ҳар куни тўйиб овқатланмаслик ва очликдан вафот этмоқда.
Давомини ўқиш...69503.08.2024 15:07Бомбаланаётган Ғазо: 302-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 302 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...69203.08.2024 13:42