Саудия Арабистонида бир ҳафта ичида 21 049 нафар ноқонуний муҳожир ҳибсга олинди
Саудия Арабистони ҳукумати бир ҳафта ичида яшаш, ишлаш ва чегара хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун 21 049 кишини ҳибсга олди, дея хабар берди Arab News Saudi Press агентлигига таяниб.
Расмий
хабарга кўра, резидентлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузгани учун жами 13209 нафар, чегарани ноқонуний
кесиб ўтишга уринган 5177 нафар, меҳнат қонунчилигини бузганлик учун яна 2663
нафар шахс қўлга олинган.
Ҳисоботда
қиролликка ноқонуний киришга урингани учун ҳибсга олинган 1540 кишининг 56
фоизи эфиопиялик, 43 фоизи яманлик ва 1 фоизи бошқа миллат вакиллари эканлиги
аниқланган.
Яна 42
нафар фуқаро қўшни давлатларга чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган, беш нафари
қонунбузарларни ташиш ва яшириш билан шуғуллангани учун қўлга олинган.
Саудия
Арабистони Ички ишлар вазирлиги қиролликка ноқонуний киришга ёрдам берган,
жумладан транспорт ва бошпана билан таъминлашга кўмаклашган ҳар қандай шахс 15 йилгача қамоқ жазоси, 1
миллион риал (260 минг доллар) миқдорида жаримага тортилиши ҳамда транспорт
воситалари ва мол-мулки мусодара қилиниши мумкинлигини айтди.