Бомбаланаётган Ғазо: 303-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 303 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнис, Рафаҳ,
Дайр ал-Балоҳ, Жабалия, Бурейж ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. Уруш
бошланганидан буён 39550 киши шаҳид бўлди.
▪️Нацистлар Ал-Ақсо шаҳидлари
шифохонаси ҳовлисидаги кўчирилганлар
вақтинча яшаётган чодирларга зарба берди, натижада 3 киши ҳалок бўлди, 18 киши
жароҳатланди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳда ноль масофадан шиддатли
кураш олиб бормоқда. 2 бульдозер, 2 зирҳли транспортёр ва бир Меркава танки ўққа тутилди.
Жангчилар ўз ғалабасини Исмоил Ҳанияга
бағишлади.
▪️NBC: 48 соат ичида Россиядан бир нечта Ил-76 транспорт
самолётлари Теҳронга қўнди. Россия Эронга «Искандар» баллистик ракеталарини
етказиб берди.
▪️Ҳизбуллоҳ Юқори Жалилей ва Кирят Шмона томон 50 та «Катюша»
ракеталарини отди. Уруш пайтида биринчи марта Байт Ҳиллел аҳоли пункти ҳужумга
учради.
▪️Ишғол
самолётлари Ливан жанубидаги Балат шаҳрига зарба берди. Бир бола вафот этди.
▪️Эрон Ташқи ишлар вазирлиги: Тел-Авивдаги ҳукмрон тўданинг
давом этаётган жиноятлари ва саргузаштлари туфайли минтақадаги вазият нозиклашди.
▪️The Jerusalem Post: Эрон яҳудий халқи учун
муқаддас фалокат куни - 12-13 август кунлари Исроилга ҳужум қилишни
режалаштирмоқда.
▪️Исроил матбуотига кўра, 7 октябрь куни Ғазога қарши Исроилнинг
ҳалокатли уруши бошланганидан бери камида 10 минг исроиллик аскар ҳалок бўлган
ёки яраланган.
▪️Кирят Шмона посёлкаси мэри: Илгари фақат шимол ва жануб аҳолиси тарангликда яшаган
бўлса, ҳозирда қасос таҳдиди туфайли 9 миллион қўрқус остида қолмоқда.
▪️Туркиянинг
Тел-Авивдаги элчихонаси биносидаги турк байроғи устига дрон ёрдамида Исроил
байроғи ўрнатилди. Исроилда 2023 йил 17 октябрдан буён дрон учириш
тақиқланганига қарамасдан.