Халқаро ҳаёт
Тожикистон ва Эрон визасиз режим жорий қилди
10 августдан Тожикистон ва Эрон ўртасида визасиз режим кучга киради. Икки давлатнинг хорижга чиқиш паспортларига эга фуқаролари виза расмийлаштирилган санадан бошлаб 90 кун ичида 30 кунлик муддатга визасиз ташриф буюришлари мумкин бўлади.
Давомини ўқиш...50406.08.2024 14:45Бомбаланаётган Ғазо: 305-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 305 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...53806.08.2024 14:05Британияда муҳожир ва мусулмонларга ҳужум қилган ўта ўнгчи намойишчилар ҳибсга олинди
Британиянинг Плимут шаҳрида муҳожирлар ва мусулмонларга қарши тартибсизликларни амалга оширган ўта ўнг гуруҳнинг олти нафар аъзоси қўлга олинди. Полиция баёнотига кўра, тўқнашувлар чоғида ирқчиликка қарши параллель ўтказилаётган намойишда радикалларни иштирокчилардан ажратиб турган полиция ходимлари яраланган.
Давомини ўқиш...57306.08.2024 13:32Россия "миграция арғимчоғи": Африкадан олиб келамиз, Марказий осиёликларни «сийраклатамиз»
Сўнгги пайтларда Россия компаниялари МДҲдан ташқари мамлакатлардан ишчиларни қидириш бўйича фаоллигини сезиларли даражада оширди. Деярли барчани ҳайратда қолдирган нарса – меҳнат захираларининг ҳатто Африкадан ҳам жалб қилингани! Бундан ташқари, ушбу жараён бир неча йил олдин бошланган ва фақат жадал ривожланмоқда.
Давомини ўқиш...82506.08.2024 11:44CNN: ҲАМАС Ғазо шимоли ва марказида назоратни тиклади
ҲАМАСнинг Ғазо шимоли ва марказидаги ҳарбий батальонлари ўн ойлик Исроил ҳужумларига қарамасдан, жанговар салоҳиятининг бир қисмини тиклади. Тегишли маълумотлар Урушни ўрганиш институти, Америка тадбиркорлик институтининг “Критик таҳдидлар” лойиҳаси ва CNN қўшма ҳисоботида келтирилган.
Давомини ўқиш...130806.08.2024 10:30Бангладешда норозилик намойишлари: бош вазир мамлакатни тарк этди, оломон унинг қароргоҳини эгаллаб олди
Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина истеъфога чиқди ва қўшни Ҳиндистонга қочиб кетди. Мамлакат юзлаб одамларнинг ўлимига олиб келган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Армия штаб бошлиғи генерал Вақер-Уз-Замон муваққат ҳукумат тузилишини маълум қилди.
Давомини ўқиш...60806.08.2024 08:17Исроил Ғазода камида 10 минг аскаридан айрилди
Исроилнинг Yedioth Ahronoth газетаси маълумотларига кўра, Ғазода камида 10 минг босқинчи аскар ҳалок бўлган ёки яраланган. Нашр, шунингдек, ҳар ой 1000 га яқин аскари тўқнашувларда яраланиб, Мудофаа вазирлиги касалхоналарига жойлаштирилаётганини маълум қилди. Бу Ғазони 10 ойдан бери қирғин қилиб келаётган Исроил армияси тарихидаги энг катта йўқотишдир.
Давомини ўқиш...80106.08.2024 07:41Бомбаланаётган Ғазо: 304-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 304 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...52605.08.2024 13:30АҚШдаги ишсизлик Токио фонд биржаси индексининг қарийб 10 фоизга қулашига сабаб бўлди
Токио фонд биржаси индекси Қўшма Штатларда ишсизлик даражаси ўсгани ҳақидаги маълумотлар фонида рекорд даражадаги 9 фоизга тушди, айрим ҳолларда пасайиш 13 фоизни ташкил этди. Бу 1987 йилдаги “қора душанба”дан бери энг катта пасайишдир.
Давомини ўқиш...61005.08.2024 12:42Бангладешда ҳукумат зўравонлигига қарши намойишларда 48 киши ҳалок бўлди
Бангладешда давлат хизматига квота ажратиш қарорига қарши чиққан намойишчилар ўлимига эътибор қаратиш мақсадида ташкил этилган намойишларда 48 киши ҳалок бўлди. Пойтахт ва айрим ҳудудларда "муддатсиз комендантлик соати" эълон қилинди.
Давомини ўқиш...57005.08.2024 11:35