Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Теҳронда Исмоил Ҳания ўлдирилганидан кейин янги раҳбар танлаш жараёнини бошлади. Бу ҳақда шанба куни ташкилот расмий баёнотида маълум қилди.

“Раҳбаримиз [Исмоил Ҳания] шаҳид бўлгач, ҳаракат раҳбарияти ўзининг бошқарув ва маслаҳат муассасаларида ҳаракатнинг янги етакчисини танлаш бўйича кенг кўламли маслаҳатлашув жараёнини бошлади”, — дейилади баёнотда.

ҲАМАС ҳаракати Ҳаниянинг ўлдирилиши “ҲАМАС ва Фаластин қаршиликларини янада кучлироқ ҳамда ўз йўли ва ёндашувини давом эттиришда қатъийроқ қилишини” таъкидлади.

Фаластин ҳаракати янги раҳбарни танлаш бўйича маслаҳатлашувлар натижаларини маслаҳатлашувлар якунланганидан кейин эълон қилишини маълум қилди.

Аввалроқ кимлар ҲАМАС Сиёсий бросига раҳбарлик қилиши мумкинлиги ҳақида таҳлилий мақолани эълон қилган эдик. Унда экспертлар уч кишининг номзодини тилга олгани келтирилган. 

Мавзуга алоқадор