03.08.2024 16:34

Эронда Исмоил Ҳания ўлимидан сўнг бир неча ўнлаб шахслар ҳибсга олинди

Эрон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши бўйича тергов доирасида бир неча ўнлаб кишиларни ҳибсга олди, деб ёзади The New York Times исм-шарифи ошкор этилмаган манбаларга таяниб.

Қайд этилишича, ҳибсга олишлар, хусусан, юқори мартабали разведка ходимларига таъсир кўрсатган.

Аввалроқ Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Шайх Ҳасан Насруллоҳ айнан Эрон пойтахтида ҲАМАС етакчиларидан бирини ўлдириш Исроил томонидан “ҳалокатли хато” бўлганини, энди қаршилик ўқи “қаттиқ қўшма жавоб” қайтаришини таъкидлади.

Айни вақтда, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) терговнинг оралиқ натижаларини эълон қилди. Терговчилар Исроил хавфсизлик кучлари АҚШ кўмагида фаластинлик сиёсатчининг қароргоҳига оғирлиги қарийб 7 кг бўлган жанговар каллакли қисқа масофали ракетани отган деган хулосага келишди.

Исмоил Ҳания кеча Қатар пойтахти Доҳа чеккасида дафн қилинди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.